https://sputniknews.uz/20231006/ozbekiston-chang-boronlar-39714918.html
Ўзбекистондаги чанг бўронлари сабаблари — видео
Ўзбекистондаги чанг бўронлари сабаблари — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи 2 та омил аниқланди.
2023-10-06T20:22+0500
2023-10-06T20:22+0500
2023-10-06T20:22+0500
ўзбекистон
жамият
чанг бўрони
ўзбекистонда об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232935_0:0:2730:1536_1920x0_80_0_0_70b440221ffc1ec277040fbfb745d045.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилди, дея хабар берди Гидрометеорология хизмати.Қайд этилишича, Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи 2 та омил аниқланди. Булар ташқи ва ички омиллардир.Ташқи омил:Ички омиллар:Ҳозирги кунда Атроф-муҳит сифати мониторинги бошқармаси 26 та шаҳарнинг 74 та стационар кузатув пунктларида ҳаво ифлосланишини кузатади. Улардан 66 та стационар постда кунига 3 марта ҳаводан намуна олиш амалга оширилади. Республиканинг Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Термиз, Нукус, Урганч ва Тошкент шаҳарларида ўрнатилган 8 та замонавий автоматик мониторинг станцияларида "Horiba" онлайн кузатувлар амалга оширилмоқда.Қўшимча қилинишича, Гидрометеорология хизмати агентлиги БМТ Тараққиёт дастурига мувофиқ “Иқлим ўзгаришига мослашиш режаси”ни ишлаб чиқмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232935_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_58bf3cf947e7673257be877d16b3c34f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон чанг бўронлари сабаб ўзгидромет
ўзбекистон чанг бўронлари сабаб ўзгидромет
Ўзбекистондаги чанг бўронлари сабаблари — видео
Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи 2 та омил аниқланди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилди, дея хабар берди Гидрометеорология хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи 2 та омил аниқланди. Булар ташқи ва ички омиллардир.
Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида глобал иқлим ўзгариши таъсирида ёмғир миқдори кескин камайгани;
Сув ҳавзалари қуриши фонида суғориладиган ерларнинг деградацияга учраши сабабли чўлланиш авж олиб, кучли бўронлар содир бўлмоқда ва қум-чанг кўтарилиб, Ўзбекистон ҳудудига кириб келмоқда;
Ўзбекистонинг Ғарбий (Бухоро) ва Жанубий (Қашқадарё ва Сурхондарё) вилоятларига эса, Туркманистон ва Шимолий Афғонистоннинг (Афғон шамоли) чўл ҳудудларида кўтарилган қум ва чанглар бўронлар орқали кириб келмоқда.
Мамлакатда чўлланиш ва яйловлар деградациясининг авж олиши;
Қурилиш майдонлари сонининг ортиши натижасида шамол фонида унда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилиши;
Атмосферага саноат корхоналари ва автомашиналар томонидан зарарли тутунларнинг чиқарилиши.
Ҳозирги кунда Атроф-муҳит сифати мониторинги бошқармаси 26 та шаҳарнинг 74 та стационар кузатув пунктларида ҳаво ифлосланишини кузатади. Улардан 66 та стационар постда кунига 3 марта ҳаводан намуна олиш амалга оширилади.
Республиканинг Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Термиз, Нукус, Урганч ва Тошкент шаҳарларида ўрнатилган 8 та замонавий автоматик мониторинг станцияларида "Horiba" онлайн кузатувлар амалга оширилмоқда.
Қўшимча қилинишича, Гидрометеорология хизмати агентлиги БМТ Тараққиёт дастурига мувофиқ “Иқлим ўзгаришига мослашиш режаси”ни ишлаб чиқмоқда.