Канадалик бош вазир Трюдо билан қўл бериш сўрашишдан бош тортди – видео

Oбуна бўлиш
Фуқаро бош вазирга у “мамлакатни йўқотганини” айтган ва жамоат пуллари эвазига Украинани молиялаштиришда айблаган.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Канада бош вазири Жастин Трюдо унга қўл бериш сўрашишдан бош тортган ва ҳукуматни Украинани молиялаштириш учун танқид қилган фуқаро билан тортишиб қолди. Бу акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Бош вазир одамлар билан сўрашиш учун машинадан тушган, бир неча киши билан қўл бериб сўрашган. Учинчи фуқаронинг олдига келганида у Трюдо билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган. Эркак бош вазирга у “мамлакатни йўқотганини” айтган ва жамоат пуллари эвазига Украинани молиялаштиришда айблаган.
“Сиз уларни (пулларни – таҳр.) Украинага жўнатяпсиз-а? Сиз уларни ўз мамлакатини ўлдираётган йигитга юборяпсизми?” – дея савол билан юзланган фуқаро бош вазирга.
Трюдо айбловларни рад этиб, уларни Россия пропагандаси деб атаган.
“Сиз Путинни тингладингизми? Сиз Россиядан кўп фейкларни биласиз”, - деб Канада бош вазири буралиб кетиб қолган.
Фуқаро унинг ортидан Трюдонинг фейкларини тингламаслигини айтиб қичқириб қолган.
“Шармандаю шармисор”: Лавров нацист билан боғлиқ воқеа сабаб узр сўраган Канада бош вазири ҳақида. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
“Қандай шармандалик”: Лавров Канада бош вазири ҳақида
Янгиликлар лентаси
0