Японияда зилзила содир бўлди, цунами хавфи эълон қилинди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила Япония вақти билан соат 11.00да Торишима ороли яқинида содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Япониянинг Изу архипелагининг жанубида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди, цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Япония бош метеорология бошқармасига таяниб хабар берди.
Зилзила Япония вақти билан соат 11.00да Изу архипелагининг жанубидаги Торишима ороли яқинида содир бўлган.
Тахминларга кўра, цунами баландлиги 1 метрни ташкил қилади. Метеорологларнинг огоҳлантиришича, ҳатто бир метр баландликдаги тўлқин ҳам одамни оёғидан йиқитиши мумкин. NHK телеканали ўз кўрсатувларини тўхтатиб қўйди, архипелаг оролларидан эфир узатилмоқда.
Аҳолидан соҳилга яқинлашмаслик, денгиз яқинида бўлганлардан зудлик билан баландроқ жойга кўтарилиш, шунингдек, қариндошлари ва дўстларини огоҳлантиришлари сўралмоқда. Энг хавфли ҳудудлар - порт ва дарё қирғоқлари.
Янгиликлар лентаси
0