https://sputniknews.uz/20231005/xanchjou-2022-ozbekiston-eshkak-eshish-konkur-39632937.html
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Шунингдек, карате WKF, слаломда эшкак эшиш, jiu-jitsu каби спорт турларида атлетлар баҳсларга киришади.
2023-10-05T07:44+0500
2023-10-05T07:44+0500
2023-10-05T12:13+0500
спорт
хитой
ўзбекистон
байдарка ва каноэда эшкак эшиш
от спорти
осиё ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39631604_0:140:1280:860_1920x0_80_0_0_a9e99f4541827a02a7f4946ecef271da.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Алибек Темиргалиев эса кечки дастурда бўлиб ўтадиган кейинги стартда яна бир бор ўз омадини синаб кўради.Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саралашдаги иштирокини якунлашди. Улар яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди. Унда Баҳромжон Газиев (“Леди” лақабли отда), Бекзод Қурбонов (“Сантос Ҳиппиcа”), Хуршид Алимжонов (“Чемпионс лига”) ва Умиджон Комилов (“Каллеко”) мамлакат шарафини ҳимоя қилишди.Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, саралаш баҳсларида 17 мамлакатдан 56 нафар чавандоз иштирок этиб, 40 нафар спортчи ярим финалга йўл олган. Улар орасида Б.Газиев, Б.Қурбонов ҳамда Х.Алимжоновнинг номларини учратиш мумкин. Бугун уларнинг отлари санитар текширувдан ўтади. Эртага эса медаллар учун якуний беллашувлар бўлиб ўтади.Бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Шунингдек, карате WKF, слаломда эшкак эшиш, jiu-jitsu каби спорт турларида атлетлар баҳсларга киришади.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39631604_167:174:1120:889_1920x0_80_0_0_79988e5fde287c096313c3e861e5d9b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 xix ёзги осиё ўйинлари бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари карате wkf слаломда эшкак эшиш jiu-jitsu анвар клевлев (92.44 сония) алибек темиргалиев
ханчжоу-2022 xix ёзги осиё ўйинлари бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари карате wkf слаломда эшкак эшиш jiu-jitsu анвар клевлев (92.44 сония) алибек темиргалиев
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда
07:44 05.10.2023 (янгиланди: 12:13 05.10.2023) Бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Шунингдек, карате WKF, слаломда эшкак эшиш, jiu-jitsu каби спорт турларида атлетлар баҳсларга киришади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Алибек Темиргалиев эса кечки дастурда бўлиб ўтадиган кейинги стартда яна бир бор ўз омадини синаб кўради.
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саралашдаги иштирокини якунлашди. Улар яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди. Унда Баҳромжон Газиев (“Леди” лақабли отда), Бекзод Қурбонов (“Сантос Ҳиппиcа”), Хуршид Алимжонов (“Чемпионс лига”) ва Умиджон Комилов (“Каллеко”) мамлакат шарафини ҳимоя қилишди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, саралаш баҳсларида 17 мамлакатдан 56 нафар чавандоз иштирок этиб, 40 нафар спортчи ярим финалга йўл олган. Улар орасида Б.Газиев, Б.Қурбонов ҳамда Х.Алимжоновнинг номларини учратиш мумкин. Бугун уларнинг отлари санитар текширувдан ўтади. Эртага эса медаллар учун якуний беллашувлар бўлиб ўтади.
Бугун Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Шунингдек, карате WKF, слаломда эшкак эшиш, jiu-jitsu каби спорт турларида атлетлар баҳсларга киришади.