https://sputniknews.uz/20231005/xanchjou-2022-hasanboyda-oltin-yana-uch-kurashchida-bronza-39660946.html
Ханчжоу-2022: Ҳасанбойда олтин, яна уч курашчида бронза
Ханчжоу-2022: Ҳасанбойда олтин, яна уч курашчида бронза
Sputnik Ўзбекистон
Ҳасанбой Дўсматов муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратди.
2023-10-05T17:09+0500
2023-10-05T17:09+0500
2023-10-05T17:21+0500
спорт
осиё ўйинлари
ўзбекистон
хитой
ҳасанбой дўсматов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39661764_77:108:1268:778_1920x0_80_0_0_76cd5d33b0ecbe97f282447b6e6bf378.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди. Спортчи муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратди.Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади. Бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаева эса ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Пужадан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39661764_207:72:1203:819_1920x0_80_0_0_d9173634f86830c08749ec3f6d2e3b09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022
Ханчжоу-2022: Ҳасанбойда олтин, яна уч курашчида бронза
17:09 05.10.2023 (янгиланди: 17:21 05.10.2023) Ҳасанбой Дўсматов муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди. Спортчи муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни
мағлубиятга учратди. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади. Бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.
Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаева эса ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Пужадан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.