https://sputniknews.uz/20231005/vdnx-ozbekiston-paviloni-39675784.html
Москвадаги ВДНХда янгиланган Ўзбекистон павильони очилди. У жуда чиройли - фото, видео
Москвадаги ВДНХда янгиланган Ўзбекистон павильони очилди. У жуда чиройли - фото, видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия пойтахтидаги "Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси" (ВДХН) мажмуаси ҳудудида янгилаган Ўзбекистон павильони очилди. Ўзбекистон павильони бешта кўргазма залидан иборат. Уларда ўймакорлик, миллий ўзбек кулолчилиги, матолари, қўлда тикилган гилам ва бошқа буюмлар намойишга қўйилган.
2023-10-05T22:35+0500
2023-10-05T22:35+0500
2023-10-05T22:35+0500
россия
ўзбекистонда об-ҳаво
ўзбекистон
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39676584_0:0:1600:900_1920x0_80_0_0_e9d68ebde488304cae7a72c449dd3ded.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия пойтахтидаги "Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси" (ВДНХ) мажмуаси ҳудудида янгилаган Ўзбекистон павильони очилди. Унинг очилиш маросимида Россия ҳукумати раиси ўринбосари – Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Москва мэри Сергей Собянин иштирок этишди.Ходжаев, ўз навбатида, 66-павильонда Москва аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари Ўзбекистонинг қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги ютуқлари билан танишиш ҳамда унинг миллий маданияти муҳитига шўнғиш имкониятига эга бўлишганини қайд этди.Ўзбекистон павильони бешта кўргазма залидан иборат. Уларда ўймакорлик, миллий ўзбек кулолчилиги, матолари, қўлда тикилган гилам ва бошқа буюмлар намойишга қўйилган.“Ўзбекистонинг сайёҳлик салоҳияти” залида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби тарихий шаҳарларига виртуал саёҳат қилиш мумкин.Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, ВДНХдаги павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган.
ўзбекистон
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39676584_89:0:1512:1067_1920x0_80_0_0_23e85c0a0a8e6d35b3af5d2d73ec017a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вднх ўзбекистон павильони
вднх ўзбекистон павильони
Москвадаги ВДНХда янгиланган Ўзбекистон павильони очилди. У жуда чиройли - фото, видео
Ўзбекистон павильони бешта кўргазма залидан иборат бўлиб ВДНХдаги павильонлар орасида энг чиройлиларидан бири.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия пойтахтидаги "Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси" (ВДНХ) мажмуаси ҳудудида янгилаган Ўзбекистон павильони очилди. Унинг очилиш маросимида Россия ҳукумати раиси ўринбосари – Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Москва мэри Сергей Собянин иштирок этишди.
“Россия ва Ўзбекистон тарихи ҳамиша дўстлик ва ҳамкорлик ришталари билан боғланган. Ўртамизда барча соҳаларда яқин алоқалар йўлга қўйилган. Мамлакатингиз ҳақиқий бургачини яратишга муваффақ бўлдингиз. Буларнинг бари Ўзбекистоннинг такрорланмас муҳитини ҳис эттиради, бизнинг дўстларимиз ва қўшниларимизни яқинроқ тушунишга имкон беради”, - деди Мантуров.
Ходжаев, ўз навбатида, 66-павильонда Москва аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари Ўзбекистонинг қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги ютуқлари билан танишиш ҳамда унинг миллий маданияти муҳитига шўнғиш имкониятига эга бўлишганини қайд этди.
“Кўп йиллар ўтиб, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси раҳбарлари ташаббуси ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимизнинг тарихий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган интилиши билан Ўзбекистон павильони қайтадан тикланди ва ўзининг меъморий қиёфаси ва бой мазмуни билан хушнуд қилмоқда”, - деди у.
Ўзбекистон павильони бешта кўргазма залидан иборат. Уларда ўймакорлик, миллий ўзбек кулолчилиги, матолари, қўлда тикилган гилам ва бошқа буюмлар намойишга қўйилган.
“Ўзбекистонинг сайёҳлик салоҳияти” залида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби тарихий шаҳарларига виртуал саёҳат қилиш мумкин.
Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, ВДНХдаги павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган.