Украинанинг "Америка орзуси" учун икки ойга етарли пул қолди

© AP Photo / UKRAINIAN PRESIDENTIAL PRESS OFFICE Визит Джо Байдена в Киев. Архивное фото
Визит Джо Байдена в Киев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Украина уруши кутилмаганда тугаши мумкин. АҚШда ҳам Европада ҳам қурол-аслаҳа ва молия заҳиралари тугади. Пул тугаса, Украинада ҳаммаси бир зумда, Афғонистонда бўлгани каби, тугаши мумкин.
Пул — ҳар қандай армиянинг мушагидир. Россия маҳсус ҳарбий операцияси ҳудудидаги Украина қўшинлари фақат АҚШнинг ҳарбий-молиявий ёрдами туфайлигина қаршилик кўрсатмоқда. Бироқ, Ғарб томонидан мисли кўрилмаган сахийлик яқинда тугайди, яъни Украина учун Америка пуллари тугайди.
Бундан ташқари, Вашингтоннинг режаларига кўра, НАТОнинг Россия билан прокси урушининг асосий юки, бунга мутлақо тайёр бўлмаган, АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари зиммасига тушиши керак. Шу сабабли "Украина лойиҳаси" афғон сценарийси бўйича, яъни жуда тез қулаши эҳтимоли юқори.
Оқ уй маъмурияти 3 октябрь куни расмий равишда Киев режимини кенг кўламли молиявий ва ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун бор-йўғи икки ойлик – яъно декабрь ойининг бошига қадар етадиган маблағ қолганини расман эълон қилди. Пентагон кеча ҳам иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ етишмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Унинг айтишига кўра – бор-йўғи 5,4 миллиард доллар қолган. АҚШ Конгресси Украинага қўшимча бюджет харажатларини маъқулламади. Шу кунга қадар Америка Россия билан прокси урушга 113 миллиард доллар сармоя киритган.
АҚШ президенти Жо Байден ўз назорати остидаги давлатлар раҳбарларига Украина Қуролли Кучларини молиялаштириш учун зарур параметрлар тўғрисида хавотирли тарзда телефон орқали кўрсатма бера бошлади (Буюк Британия, Германия, Франция, Полша, Руминия, Япония рўйхатда биринчи ўринда эди).
Эски дунё хурсанд эмас – Европа Иттифоқи давлатлари ўз хавфсизлигига путур етказмасдан Киевга энди қурол етказиб бера олмайди. ЕИ Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш учун етарли даражада ўз ҳарбий-саноат мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини ошира олмади. Энди бўлса ўзини оқлаш учун Киевдан "рақамлаштириш, энергия мустақиллиги, инсон капиталини ривожлантириш" бўйича баъзи ислоҳотларни талаб қилмоқда. Британия ҳам ҳарбий таъминот чегарасига етди ва Украинадаги "Бен Уоллеснинг сўнгги нафаси"ни - собиқ Мудофаа вазири ваъда қилган 1962 йилда ишлаб чиқилган осори FB432 Bulldog зирҳли транспортёрларини соқит қилмоқда.
"Болтиқ йўлбарслари" бошқалардан кўра кўпроқ ҳаракатчанлик намойиш қилмоқда. Латвия NAMEJS 2023 антисроссия характерли "шубҳали" маневрларни ўтказди. Эстония мудофаа саноатини "уруш даври миқёсида" ишга туширишга тайёрлигини баланд овозда эълон қилди. Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис НАТОни Украинани “ядровий соябон” билан қоплашга чақирди. Маълумки, ҳарбий парадда кичик барабанчилар энг кўп шовқин қилишади.

Бўлинган Ғарб

Киев режими умидсизликка тушган, у ўзининг сўнгги кучлари билан Ғарб "инвестицияларини" оқлашга уринмоқда. Бунинг учун улар Запороже йўналишидаги маъносиз "гўштли ҳужумлари" (кўп қурбонли) уюштирмоқда.
Бош Разведка бошқармаси диверсантларини Қримга ўтказишга уринмоқда. Атиги - Украина байроғи фонида суратга тушиш учун. Президент Зеленскийнинг фикрича, маҳаллий "ғалаба" иллюзияси ҳақиқий пул келтириши мумкин, аммо ғарблик хўжайинлар масхарабозликдан аллақачон чарчаган – улар ҳеч бўлмаганда Токмакни олишни талаб қилишди.
"Украинага ёрдам" нинг катта қисми Қўшма Штатлар манфаатлари учун ва ўша ернинг ўзида сарфланмоқда. Росияга қарши прокси-уруш АҚШ ҳарбий саноати учун даромадли. Шунга қарамай, махсус операциянинг 20 ойи давомида Пентагон УҚКга 2 миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини топширди. БУ миқдорда снарядларни ишлаб чиқариш учун кўп йил керак бўлади. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида снарядлар мисли кўрилмаган тезликда йўқ қилинмоқда ва "демократия арсенали" аллақачон бўшаб қолган. НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси, адмирал Роб Бауэр (Голландия) айтишига кўра, Украина учун ўқ-дорилар заҳираси тугаб бормоқда: “Бочканинг туби кўриниб қолган”.
АҚШ ва НАТО Киев режимини ҳарбий (экзистенциал) қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурати ва оддий қуроллар (ядровий бўлмаган) етишмаслигига, бу соҳада ўзларининг кучсизлигига дуч келишди. Америка жўнатган М1А1 Абрамс танклар баталони Украина Қуролли кучларининг орқа қисмида яширинган.
Вашингтоннинг Киевга ваъда қилинган 60 та узоқ масофага учувчи АТАСМS тактик ракеталарини етказиб бериш "комедияга" айланди - Жо Байден ва Ллойд Остин баланд овозда баёнотлар қилишди, аммо реал етказиб бериш билан Учинчи жаҳон урушини бошлаш учун жавобгарликни олишни истамайдилар.
Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қуувватлаган элликта "донор давлатлар" блокида ёриқлар кўриниб қолмоқда. Вашингтонда кескин сиёсий келишмовчиликлардан бошлаб Европада яқинлашиб қолган янги сайловлар (Полшада - ноябрьда, Испанияда - декабрда) урушга қарши кайфиятларни оширмоқда. Венгрия, Сербия ва Словакия Россияга қарши "бирликни" фаол силкитмоқда. Будапешт 2024-2027 йилларда Европанинг Украинага ёрдам пакетини 25 миллиард еврога, яъни икки баравар камайтиришни таклиф қилди. АҚШ ва Европа етакчилари ўртасида парда ортида зиддият ва тарқоқлик пайдо бўлгани аниқ.
Европа дипломатияси раҳбари ва "Жаннат боғбони" Жозеп Боррел Киевда Украина Қуролли Кучларининг 27 “донор давлати” вакиллари билан навбатдан ташқари учрашув ташкил қилди – лекин у ҳам деярли ҳеч қандай натижа бермади. "Кучли бирдамлик" ва "НАТО билан 40 минг украиналик аскарини тайёрлаш тўғрисидаги келишув" — ўқ-дорилар этишмаслигининг ўрнини боса олмайди.
The American Conservative нашрига кўра, “Зеленский бир неча ой ичида қаҳрамондан нолга айланди... Украина аскарлари ўлишдан чарчаган. Россия ҳарбий қуввати — разведка ва зарба қуроллари бўлган ракеталар, артиллерия, учувчисиз аппаратлар ва самолётларни мунтазам равишда бирлаштиришга таянади.
Нашр тан олишига кўра, "Москванинг стратегик мақсади — Шарқий Европани босиб олиш эмас, Украинани АҚШ ва НАТО давлатлари ҳарбий қудратини Россияга қарши намойиш қилиш платформасига айланишига йўл қўймаслик эди ва шундай бўлиб қолади ҳам".
Америка Қўшма Штатлари ва НАТО 2022 йилда Россиянинг "стратегик мағлубияти" учун прокси урушда барча мумкин бўлган ресурсларни тўплади ва Украина ҳарбий операциялар театрига ташлади. "Демократия арсеналлари" бўшаб қолиши ва сиёсий тарқоқлик коллектив Ғарбнинг режалари барбод бўлганидан далолат беради. Қудратли Россия шартларида қуриладиган янги дунё муқаррар ва жуда яқин. Буни ҳозир ҳамма тушунади.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг https://t.me/AKhrolenko
Янгиликлар лентаси
0