https://sputniknews.uz/20231005/samara-viloyati-ozbekiston-hamkorlik-39655329.html
Самара вилояти Ўзбекистон билан туризм ва тиббиётда ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Самара вилояти Ўзбекистон билан туризм ва тиббиётда ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Самара вилояти ва Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятига эга. Бу ҳақда Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров Қозонда ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро форум давомида маълум қилди.
2023-10-05T15:21+0500
2023-10-05T15:21+0500
2023-10-05T16:33+0500
сиёсат
ўзбекистон - россия
туризм
самара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39658117_0:0:2967:1669_1920x0_80_0_0_7acd9e22a1d2caa4eb369b5ad076f941.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россиянинг Самара вилояти ва Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятига эга. Бу ҳақда Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров Қозонда ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро форум давомида маълум қилди. Таъкидланишича, Самара вилояти Туризм вазирлиги ва Ўзбекистон туроператорлари саъй-ҳаракатлари билан республикадан минтақага туристлар оқими деярли 2,5 бараварга ортган.Губернаторнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори саналади. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятнинг Ўзбекистон билан ўзаро ташқи савдо айланмаси ўтган йилга қараганда 27,4 фоизга кўпайган.У минтақалар делегациялари расмий ташрифлари, бизнес миссия билан ўзаро алмашиш, кўргазмаларда биргаликда қатнашиш амалиёти йўлга қўйилганини қайд этди.Минтақалараро ҳамкорликАзаров Самара вилояти Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Хоразм, Навоий, Самарқанд вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини эслатди.Губернаторнинг сўзларига кўра, логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга Самара вилоятида федерал логистик хаб ташкил этилиши кўмаклашади.“Самара вилояти Ўзбекистон учун нафақат савдо ҳамкори, балки Россиянинг ва дунёнинг бошқа минтақалари билан савдо-сотиқ учун кенг имкониятларни очадиган транспорт-логистик хаб сифатида ҳам жозибадор бўлиши мумкин”, - деди Азаров.Ёшлар ўртасида миллатлараро муносабатлар, минтақалар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳам кўп ишлар амалга оширилмоқда.Маълум қилинишича, форум доирасида Самара вилояти делегацияси Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Наманган вилоятлари вакиллари билан ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказган.Учрашувда, хусусан, Наманган вилоятига рейсларни кўпайтириш ҳамда Самара вилоятидан кунгабоқар ёғини импорт қилиш масаласи муҳокама қилинган.
https://sputniknews.uz/20231005/qozon-ozbekiston-rossiya-forumi-tijorat-shartnomalari-39634083.html
самара
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/05/39658117_238:0:2967:2047_1920x0_80_0_0_514384fea500b4d7227099fb7c5e5b23.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самара вилояти ўзбекистон ҳамкорлик
самара вилояти ўзбекистон ҳамкорлик
Самара вилояти Ўзбекистон билан туризм ва тиббиётда ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
15:21 05.10.2023 (янгиланди: 16:33 05.10.2023) Губернатор Дмитрий Азаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори саналади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россиянинг Самара вилояти ва Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятига эга. Бу ҳақда Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров Қозонда ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро форум давомида
маълум қилди. “Самара вилоятида тиббиёт, экология ва саноат туризмининг алоҳида йўналиши учун барча инфратузилма ташкил этилган. Биз Ўзбекистон аҳолисини бизга фақат ишлаш ва ўқишга эмас, балки дам олиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш учун ҳам келишга чорлаймиз”, - деди Азаров.
Таъкидланишича, Самара вилояти Туризм вазирлиги ва Ўзбекистон туроператорлари саъй-ҳаракатлари билан республикадан минтақага туристлар оқими деярли 2,5 бараварга ортган.
Губернаторнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори саналади. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятнинг Ўзбекистон билан ўзаро ташқи савдо айланмаси ўтган йилга қараганда 27,4 фоизга кўпайган.
“Шунга қарамасдан, қўшимча ташқи савдо айланмаси ўсиши, жумладан, илгари Самара вилоятига европалик ҳамкорлар томонидан етказиб берилган товарларнинг ўрнини босиш ҳисобига катта салоҳият бор”, - деди Азаров.
У минтақалар делегациялари расмий ташрифлари, бизнес миссия билан ўзаро алмашиш, кўргазмаларда биргаликда қатнашиш амалиёти йўлга қўйилганини қайд этди.
Азаров Самара вилояти Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Хоразм, Навоий, Самарқанд вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини эслатди.
Губернаторнинг сўзларига кўра, логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга Самара вилоятида федерал логистик хаб ташкил этилиши кўмаклашади.
“Самара вилояти Ўзбекистон учун нафақат савдо ҳамкори, балки Россиянинг ва дунёнинг бошқа минтақалари билан савдо-сотиқ учун кенг имкониятларни очадиган транспорт-логистик хаб сифатида ҳам жозибадор бўлиши мумкин”, - деди Азаров.
Ёшлар ўртасида миллатлараро муносабатлар, минтақалар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳам кўп ишлар амалга оширилмоқда.
“Самара вилояти Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган кўп йиллик дўстона муносабатларни жуда қадрлайди”, - деди губернатор.
Маълум қилинишича, форум доирасида Самара вилояти делегацияси Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Наманган вилоятлари вакиллари билан ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказган.
Учрашувда, хусусан, Наманган вилоятига рейсларни кўпайтириш ҳамда Самара вилоятидан кунгабоқар ёғини импорт қилиш масаласи муҳокама қилинган.