Россия халқаро муносабатларда интилаётган олтита тамойил
© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Путиннинг таъкидлашича, бу тамойилларга амал қилиш бу нафақат халқаро ҳамжамиятнинг табиий ҳолати, бу инсониятнинг бутун тарихий тажрибаси квинтэссенцияси саналади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия барча мамлакатларни халқаро муносабатларнинг олтита тамойилига амалга қилишга чақиради. Бу тамойилларни Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозаралар клубининг ялпи мажлисида санаб ўтди.
1.
Биринчиси – унда ҳеч ким инсонларнинг мулоқот қилиши, уларнинг ижод қилиши ва тараққий этишига сунъий тўсиқлар қўймайдиган тўсиқсиз муҳит ва очиқ дунёга интилиш.2.
Иккинчиси – дунёнинг хилма-хиллиги, ҳар қандай мамлакат ёки халққа унга қандай яшаш кераклигини зўрлаб ўтқазиш мумкин эмаслигини эътироф этиш.3.
Учинчиси – максимал басавлатлик, қарор қабул қилишда коллектив ёндашув.4.
Тўртинчиси – барчанинг манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган мустаҳкам дунё барпо этиш.5.
Бешинчиси – умумий адолатлилик, ҳамманинг замонавий тараққиёт фаровонлигидан фойдаланиш имкони бўлиши.6.
Олтинчиси – тенг ҳуқуқлилик.Путиннинг таъкидлашича, бу тамойилларга амал қилиш бу нафақат халқаро ҳамжамиятнинг табиий ҳолати, бу инсониятнинг бутун тарихий тажрибаси квинтэссенцияси саналади.