Путин: Россия олдида “янги дунёни барпо этиш” вазифаси турибди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
Президент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия етакчисининг таъкидлашича, бунда зиёларнинг роли ва масъулияти юқори бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бугун Россия олдида, аслини олганда, янги дунёни барпо этиш вазифаси турибди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозаралар клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.
“Олдимизда, аслини олганда, янги дунёни барпо этиш вазифаси турибди. Бундай муайян қилувчи босқичларда сиз каби, ҳурматли ҳамкасблар, зиёлиларнинг роли ва масъулияти жуда юқори”, - деди Путин “Валдай” клуби аъзоларига мурожаат қилаётиб.
Унинг сўзларига кўра, клубнинг иш йиллари давомида ҳам дунёда, ҳам Россияда улкан ўзгаришлар рўй берган.
Россия раҳбари дунёда кузатилган ўзгаришлар халқаро муносабат тамойилларини тубдан ўзгартиришни талаб қилувчи сифатли бўлганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0