Келаси йилдан вилоятларда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади

© Министерство народного образования УзбекистанаПод Ташкентом построена первая STEM-школа
Под Ташкентом построена первая STEM-школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Энди мономарказларда касблар иш берувчиларнинг буюртмаси асосида ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев профессионал таълим сифатини ошириш ҳамда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда касблар ва профессионал таълим классификаторларини босқичма-босқич янгилаб, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, профессионал таълим муассасаларини мактаб ва олий ўқув юртлари билан узвий боғлаш муҳимлиги айтилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштириши белгиланди.
"Келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади. Уларнинг битирувчилари халқаро малака ва хорижий тил сертификатига эга бўлади. Шунингдек, илғор касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш мезонлари татбиқ этилади", — дейилади хабарда.
Мономарказларда касблар иш берувчиларнинг буюртмаси асосида ўқитилади, бу битирувчиларнинг ишга жойлашишида муҳим омил бўлади.
Қайд этилишича, тараққий этган давлатларда ўқувчиларнинг 75 фоизигача касбий таълим билан қамраб олинган. Бугунги кунда 689 та профессионал таълим муассасасида 714 та касб ва мутахассислик ҳамда 20 та “Ишга марҳамат” мономарказида аҳолига 54 та касб ва 6 та хорижий тил ўргатилмоқда.
Ўқувчиларга бир вақтда ҳам ўқиш, ҳам ишлаб даромад топиш имконини берадиган “дуал таълим” шакли жорий этилди. Бу тизим самарасида 2 минг корхона билан биргаликда 6 минг йигит-қиз ўқитилмоқда. Шунингдек, ёшларга 9-синфдан кейин касб-ҳунар мактаби, 11-синфдан эса коллеж ва техникумда турли мутахассисликлар ўргатилмоқда.
"Шу билан бирга, соҳада муайян бўшлиқлар ҳам бор. Айрим таълим дастурлари ҳаёт талаби билан боғланмаган. Профессионал таълим мактаб ўқувчиларини ўзига жалб қила олмаяпти. Оқибатда мавжуд қувватлар тўла ишлатилмаяпти", — дейилади хабарда.
Мономарказлар ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондира олмаяпти. Битирувчиларга малака разряди бериш жорий этилмагани сабабли улар қўшимча имтиҳон топшираяпти. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан профессионал таълим ўртасида ҳамкорлик йўқ. Чет тилларини ўргатиш ва тасдиқловчи ҳужжат бериш бўйича ишлар етарли эмас.
Ушбу камчиликларни бартараф этиб, касбга ўқитиш сифатини ошириш мақсадида тегишли вазирликлар томонидан янги таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур таклифларда хорижий таълим дастурларини жорий этиш, битирувчилар малакасининг ички ва ташқи бозорда тан олинишини таъминлаш, ўқувчиларни коллеж ва техникумларга кенгроқ жалб этиш, мономарказларда касбга ўқитиш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0