Электр учун ўсувчан коэффицент қандай ишлайди — вазирлик тушунтириб берди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПосещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия "Узэнергосозлаш"
Посещение хокимом Яшнабада Хожиакбаром Тилляшайховым предприятия Узэнергосозлаш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўсувчан коэффицен 98% фойдаланувчиларга умуман таъсир қилмайди — Энерегетика вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан электр энергияси учун ўсувчан коэффицент қўлланила бошланади. Энерегетика вазирлиги унинг ишлаш механизмини батафсил тушунтириб берди.
Ўсувчан коэффицент қандай ишлайди?
1000 кВт/с. гача (бир ойда) ёқсангиз — 295 сўмдан, жами 295 минг сўм тўлайсиз;
1001 — 5000 кВт/с.гача — дастлабки 1000 кВт/с учун 295 сўмдан, қолган 4000 кВт/с учун 590 сўмдан тўлайсиз. Мисол учун: 4850 кВт/с ёққан бўлсангиз (1000*295)+(3850*590) = 2 566 500.
5000 — 10 000 кВт/с.гача — дастлабки 1000 кВт/с учун 295 сўмдан, кейинги 4000 кВт/с учун 590 сўмдан, қолган 5000 учун 885 сўмдан тўлайсиз. Мисол учун: 9420 кВт/с ёққан бўлсангиз (1000*295)+(4000*590)+(4420*885) = 6 566 700.
10 000 кВт/с.дан ортиқ истеъмол қилганлар — 10 минг кВт/с.дан ортган миқдор учун базавий тарифнинг 4 баравари, яъни 1180 сўмдан тўлайди.

"Мазкур ўсувчан коэффициент истеъмолчиларининг 98 фоизига (7,589 млн.) мутлақо таъсир қилмайди. <…> Атиги 146 мингдан ортиқ абонентлар 1000 кВт/соатдан кўп электр ёқади. Уларнинг атиги 10 минги ойига 5 минг кВт/соатдан ошиқ ва бор-йўғи, 4 минг абонент 10 минг кВт/соатдан зиёд электр истеъмол қилади" - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик айтишига кўра, кўпчилик бу янгиликни соғлом ақл билан тўғри қабул қиляпти ва қўллаб-қувватламоқда. Яъни, 1 ноябрдан бошлаб ким кўп энергия истеъмол қилаётган бўлса у меъёрий истемол миқдоридан ошган электр учун қимматроқ нарх тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 1 кВт электр энергияси таннархи 800 сўмдан ошаётганини айтиб ўтган эди.
“Импорт қилинадиган технологик ускуналар ёки бошқа маҳсулотларнинг нархи ошиб бормоқда. Лекин тарифлар ўзгармагани натижасида 1 кВт электр энергиянинг таннархи 800 сўмдан юқорироқ. Аммо, ток аҳолига 295 сўмдан, юридик шахсларга 450 сўмдан берилмоқда. Етмаган қисми эса давлат бюджети ҳисобидан субсидияланиб келмоқда”, деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Ўзбекистонда 28 сентябрь куни “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, “Ўзэнергосотиш” АЖ ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ташкил этилди.
Формонга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 90 фоизи кўмир, табиий газ ва бошқа нефть маҳсулотларини ёқиш эвазига олинади. Республика 2030 йилга қадар электр энергия ишлаб чиқарилишида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ҳозирги 10 фоиздан 25 фоизга етказишни мақсад қилган.
Янгиликлар лентаси
0