https://sputniknews.uz/20231004/xanchjou-2022-ozbekiston-medallar-soni-51-ta-39609006.html
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 51 тага етди
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 51 тага етди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринда бормоқда.
2023-10-04T14:57+0500
2023-10-04T14:57+0500
2023-10-04T14:58+0500
спорт
хитой
ўзбекистон
осиё ўйинлари
бокс
кураш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/04/39609354_0:311:900:817_1920x0_80_0_0_8eeb64cdbe796abea12bd11ad83b4d08.png
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 14 тага етди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринда бормоқда. Унга кўра, спортчилар 14 та олтин, 15 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишди. Медалларнинг умумий сони 51 тага тенг.Бугун юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:“Классик” кураш усталари ўртасида бугунги саралаш баҳслари якунига етди. Унда Жаслгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Масато Суми устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда имкониятни бой берган Илҳомжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) бронза медали учун, шунингдек, чорак финалда мағлубиятга учраган Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида баҳс олиб борадиган бўлишди. Бердимуратовнинг финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.От спортининг конкур баҳсларида яккалик ва жамоавий йўналишда куннинг биринчи ярмидан ўрин олган беллашувлар якунланди. Унда Баҳромжон Газиев бошчилигидаги чавандозлар медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.10 метрли платформадан сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 341.30 балл жамғарди. Ушбу натижа орқали ўзбекистонликлар тўққизинчи ўрин билан финалга йўл олди. Финал баҳслари Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.Бокс бўйича Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги боксчи ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди. Икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда унинг қўли баланд келди. Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.Боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинлари совриндорига айланди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи ярим финалда хитойлик Танглатихан Тўхтарбекка қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли жанг мезбон боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Ҳабибуллаев Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.XIX Осиё ўйинларидан қизиқарли видеоларни Sputnik Telegram каналида кузатиб борингЭслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/04/39609354_46:197:867:813_1920x0_80_0_0_afc7ad74b56eeb59996153735434e90d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 ўзбекистон делегацияси медаллар осиё ўйинлари
ханчжоу-2022 ўзбекистон делегацияси медаллар осиё ўйинлари
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 51 тага етди
14:57 04.10.2023 (янгиланди: 14:58 04.10.2023) Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринда бормоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 14 тага етди, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 5-ўринда бормоқда. Унга кўра, спортчилар 14 та олтин, 15 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишди. Медалларнинг умумий сони 51 тага тенг.
Бугун юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:
-60 кг: Исломжон Баҳромов – Ханжае Чунг (Ж.Корея) / Жоломан Шаршенбеков (Қирғизистон)
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Катсуаки Эндо (Япония)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Масато Суми (Япония)
“Классик” кураш усталари ўртасида бугунги саралаш баҳслари якунига етди. Унда Жаслгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Масато Суми устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда имкониятни бой берган Илҳомжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) бронза медали учун, шунингдек, чорак финалда мағлубиятга учраган Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида баҳс олиб борадиган бўлишди. Бердимуратовнинг финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.
От спортининг конкур баҳсларида яккалик ва жамоавий йўналишда куннинг биринчи ярмидан ўрин олган беллашувлар якунланди. Унда Баҳромжон Газиев бошчилигидаги чавандозлар медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.
10 метрли платформадан сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 341.30 балл жамғарди. Ушбу натижа орқали ўзбекистонликлар тўққизинчи ўрин билан финалга йўл олди. Финал баҳслари Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.
Бокс бўйича Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги боксчи ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди. Икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда унинг қўли баланд келди. Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.
Боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинлари совриндорига айланди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи ярим финалда хитойлик Танглатихан Тўхтарбекка қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли жанг мезбон боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Ҳабибуллаев Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.