https://sputniknews.uz/20231004/xanchjou-2022-ozbekiston-delegatsiyasi-hisobiga-yana-2-ta-oltin-medal-qoshildi-39622744.html
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 та олтин медаль қўшилди
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 та олтин медаль қўшилди
Sputnik Ўзбекистон
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков эса финалчилар қаторидан жой олди.
2023-10-04T17:44+0500
2023-10-04T17:44+0500
2023-10-04T17:44+0500
спорт
осиё ўйинлари
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/18/39261718_0:321:3072:2048_1920x0_80_0_0_71a3d659c1e42595177e189a85eaf4f4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.17 ёшли спортчи қайд этган 14.09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмади ва Давронова Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.Шунингдек, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ҳам олтин медални қўлга киритди. У финал беллашувида эронлик Носир Ализодани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.Оғир атлетикачи Муҳаммадқодир Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвон даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков эса финалчилар қаторидан жой олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи ярим финалда хитойлик Динг Люни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба финал билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам тақдим қилди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/18/39261718_142:0:2873:2048_1920x0_80_0_0_3b72d9580f67d0cde176e3b1ca341287.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022: ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 та олтин медаль қўшилди
ханчжоу-2022: ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 та олтин медаль қўшилди
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 та олтин медаль қўшилди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков эса финалчилар қаторидан жой олди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. 17 ёшли спортчи қайд этган 14.09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмади ва Давронова Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.
Шунингдек, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ҳам олтин медални қўлга киритди. У финал беллашувида эронлик Носир Ализодани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
Оғир атлетикачи Муҳаммадқодир Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвон даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков эса финалчилар қаторидан жой олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи ярим финалда хитойлик Динг Люни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба финал билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам тақдим қилди.