Россия-Ўзбекистон ўзаро савдоси яқин орада $10 млрд.га етади — элчи

© Sputnik / Павел ЛисицынЎзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Ботиржон Асадов: мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишимиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш яқин орада 10 миллиард долларга етади. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов маълум қилди.
Элчининг сўзларига кўра, ўтган йил охирида товар айирбошлаш ҳажми 9 миллиард доллардан ошди ва жадал ўсиб бормоқда.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, жумладан, ҳудудлар ва хўжалик юритувчи субъектлар даражасида изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўйлайманки, яқин келажакда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишимиз мумкин, бунинг учун катта салоҳият ва барча имкониятлар мавжуд”, — деди дипломат.

У, шунингдек, савдо айланмасида қўшимча қиймати юқори бўлган товарлар улуши ортиб бораётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони уч мингга яқинлашди, сўнгги уч йилда бу кўрсаткич икки баробарга ошди.
"Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баравар кўпайди. Бугунги кунда уларнинг сони уч мингга яқин", дея қўшимча қилди у.
Айтилишича, Россия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган асосий инвесторларидан бири саналади.
Янгиликлар лентаси
0