https://sputniknews.uz/20231004/ozbekiston-rossiya-eksport-mahsulotlar-zarar-39592231.html
Ўзбекистон экспорт қилган айрим маҳсулотлар зарарланганми — агентлик жавоби
Ўзбекистон экспорт қилган айрим маҳсулотлар зарарланганми — агентлик жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Россияга экспорт бўлган узум ва помидор маҳсулотларида карантин ости организмлари аниқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
2023-10-04T10:16+0500
2023-10-04T10:16+0500
2023-10-04T12:35+0500
жамият
ўзбекистон
россия
экспорт
карантин
помидор
узум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23762477_0:163:3063:1885_1920x0_80_0_0_0b7e7db748390cfd79ee9bc2053ce5b9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россельхознадзор томонидан Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган узум ва помидор маҳсулотлари зарарлангани бўйича эътирознома келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондан Россияга экспорт бўлган узум ва помидор маҳсулотларида карантин ости организмлари (зарпечак ва Жанубий Америка помидор куяси) аниқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўрганишлар олиб борилди. Қайд этилишича, ҳолат бўйича Россия карантин хизмати (Росселхознадзор) томонидан агентликка эътирознома (нотификация)лар келиб тушмаган.Хабарда тадбиркорлардан шу каби ҳолатлар юзага келишини олдини олиш ва бу орқали халқаро майдонда Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида экспортдан олдин боғ, дала ва маҳсулотнинг фитосанитар тозалигини аниқлаш бўйича ўсимликлар карантини инспекторларига мурожаат қилиш сўралган.Маълумот учун, узум маҳсулотида аниқланган зарпечак Европа қитъасининг барча мамлакатларида, жумладан, Россия ҳамда Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Океания давлатларида кенг тарқалган.Зарпечак илдизсиз паразит ўсимлик ҳисобланиб, барглар ҳосил қилмайди. Манзарали ва мевали дарахтлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига чирмашади ва фотосинтез жараёнларинининг нормал кечишига тўсқинлик қилади.Жанубий Америка помидор куясини Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка, Осиёда етиштирилган маҳсулотларда учратиш мумкин. Зараркунанда асосан помидорга зарар етказиб, личинка сабзавотнинг барги, пояси ва ҳосили билан озиқланади. Жанубий Америка помидор куяси билан зарарланган помидорда ўзига хос излар қолади. Зарарли организмга қарши агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш, сифатли феромониторингни юритиш орқали самарали курашиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23762477_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_8e317a589f2b088ebec666fb7b7bcb99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия экспорт узум ва помидор маҳсулотлар карантин ости организмлари росселхознадзор
россия экспорт узум ва помидор маҳсулотлар карантин ости организмлари росселхознадзор
Ўзбекистон экспорт қилган айрим маҳсулотлар зарарланганми — агентлик жавоби
10:16 04.10.2023 (янгиланди: 12:35 04.10.2023) Ижтимоий тармоқларда Россияга экспорт бўлган узум ва помидор маҳсулотларида карантин ости организмлари аниқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россельхознадзор томонидан Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган узум ва помидор маҳсулотлари зарарлангани бўйича эътирознома келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
хабар берди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондан Россияга экспорт бўлган узум ва помидор маҳсулотларида карантин ости организмлари (зарпечак ва Жанубий Америка помидор куяси) аниқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўрганишлар олиб борилди. Қайд этилишича, ҳолат бўйича Россия карантин хизмати (Росселхознадзор) томонидан агентликка эътирознома (нотификация)лар келиб тушмаган.
“Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида агентлик директори ўринбосари Нодиржон Касимов Россияга ишчи ташрифи доирасида Россельхознадзор вакиллари билан учрашиб, аниқланаётган ҳолатлар юзасидан фикр алмашади”, — дейилади хабарда.
Хабарда тадбиркорлардан шу каби ҳолатлар юзага келишини олдини олиш ва бу орқали халқаро майдонда Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида экспортдан олдин боғ, дала ва маҳсулотнинг фитосанитар тозалигини аниқлаш бўйича ўсимликлар карантини инспекторларига мурожаат қилиш сўралган.
Маълумот учун, узум маҳсулотида аниқланган зарпечак Европа қитъасининг барча мамлакатларида, жумладан, Россия ҳамда Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Океания давлатларида кенг тарқалган.
Зарпечак илдизсиз паразит ўсимлик ҳисобланиб, барглар ҳосил қилмайди. Манзарали ва мевали дарахтлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига чирмашади ва фотосинтез жараёнларинининг нормал кечишига тўсқинлик қилади.
Жанубий Америка помидор куясини Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка, Осиёда етиштирилган маҳсулотларда учратиш мумкин. Зараркунанда асосан помидорга зарар етказиб, личинка сабзавотнинг барги, пояси ва ҳосили билан озиқланади. Жанубий Америка помидор куяси билан зарарланган помидорда ўзига хос излар қолади. Зарарли организмга қарши агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш, сифатли феромониторингни юритиш орқали самарали курашиш мумкин.