Ўзбекистон энергетика хавфсизлиги соҳасида ШҲТ мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда

© Международный пресс-клубАзим Ахмедходжаев. Архивное фото
Азим Ахмедходжаев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Аҳмадхўжаев Россия республика энергетика соҳасида сармоя киритаётган асосий ва энг йирик ҳамкорлардан бири эканини алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари билан барча соҳада, жумладан, энергетика хавфсизлиги масалаларини ҳал этишда фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев Остонада бўлиб ўтган ШҲТ Энергетика форумида маълум қилди.
“ШҲТ, шубҳасиз, барча соҳадаги глобал ва минтақавий масалаларни ҳал ва таҳлил қилишга, жумладан, энергетика хавфсизлиги масалаларини ҳал этишга қаратилган энг муҳим майдонлардан биридир”, - деди у.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бу борада Хитой билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Аҳмадхўжаев Россия республика энергетика соҳасида сармоя киритаётган асосий ва энг йирик ҳамкорлардан бири эканини алоҳида қайд этди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ҳозир ўзбекистонлик мутахассислар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан бўлган ҳамкасблари билан бу мамлакатлар ҳудудида бир нечта ГЭС қуриш имкониятини кўриб чиқаётганини қўшимча қилди.
Электр узатиш линияси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Энергетика бозори регулятори ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0