Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архив сурат
Шавкат Мирзиёев. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбари Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Мирзиёев Татаристонга ташриф буюриб, республика раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0