IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Александр ПатринТелефон, архив сурат
Телефон, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Рақамли технологиялар вазирлиги IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилиши мумкин. Рақамли технологиялар вазирлиги буни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиққан. Бу ҳақда вазирликнинг Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муроджон Йўлдошев АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Тегишли вазирликлар билан келишган ҳолда ҳозирда қарор лойиҳаси ҳукуматда турибди. Ўзгаришларнинг ҳаммасини санаб ўтмайман, битта-иккитасини санаб ўтаман. Масалан, чет элдан келаётган фуқаролар учун қулайликлар яратилмоқда. Уларнинг SIM-картаси 30 кунда (IMEI-коди рўйхатдан ўтказилмаса) ўчиб қоларди, ўша муддат узайтириляпти", — деди Йўлдошев.

Шунингдек, Face-ID технологияси орқали IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиш ҳам режалаштирилмоқда.
Шерматов: IMEI᾽ни рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишимиз керак
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги мобил телефонлар махсус IMEI коди бўйича рўйхатга олиниши тартиби 2019 йил 1 апрелдан жорий этилган.
IMEI код ҳақида саволлар ва жавоблар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2021
IMEI код аслида нима учун керак?
Янгиликлар лентаси
0