https://sputniknews.uz/20231004/endi-kameralar-xavfsizlik-kamaridan-foydalanmagan-haydovchilarni-ham-qayd-etadi--39598844.html
Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади
Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМнинг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.
2023-10-04T11:38+0500
2023-10-04T11:38+0500
2023-10-04T12:00+0500
жамият
ўзбекистон
камера
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28733504_0:28:3543:2020_1920x0_80_0_0_0848036b1eca17448921fb5d7c7534f4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Энди республика бўйлаб қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам қайд этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМнинг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.Қайси бемор йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28733504_241:105:2727:1969_1920x0_80_0_0_cd28bc546f02a6527995fef7da6e61a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
камера хавфсизлик камари ўзбекистон жавобгарлик жарима
камера хавфсизлик камари ўзбекистон жавобгарлик жарима
Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади
11:38 04.10.2023 (янгиланди: 12:00 04.10.2023) Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи миқдорида жаримага сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Энди республика бўйлаб қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам қайд этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб
олишлари шарт.Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар;
хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ майоқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМнинг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.