Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИнинг монополияга қарши кураш фаолиятига қизиқиш билдирмоқда

© ЕЭКВстреча блока по конкуренции и антимонопольному регулированию ЕЭК с представителями Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан
Встреча блока по конкуренции и антимонопольному регулированию ЕЭК с представителями Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
EИК ва Ўзбекистон билан монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб квартирасида 28-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари билан ишчи учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЕИК матбуот хизмати.
Учрашувда сўзга чиққан ЕИКнинг Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича вазири Бахит Султоновнинг сўзларига кўра, бугунги кунда трансчегаравий бозорларда рақобат соҳасида миллий қонунчиликдан устун бўлган меъёрий-ҳуқуқий база тўлиқ шакллантирилган.

“Биз ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ЕИКнинг аъзо давлатлар билан мулоқотидан келиб чиққан ҳолда Иттифоқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз. Айни дамда биз ЕОИИ товар бозорларида рақобат билан боғлиқ вазиятни комплекс баҳолаш мақсадида ўз таҳлилимизни чуқурлаштириш устида ишламоқдамиз. Бу борада бошқа давлатлар ва интеграцион бирлашмалар тажрибаси бизга катта ёрдам бермоқда", - деди ЕИК вазири.

Ўз навбатида, Ўзбекистон вакиллари республикада рақобат сиёсатини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, қўмитанинг рақамли ечимлари (FAIR TECH ахборот тизими), институционал ислоҳотлар натижалари, шу жумладан, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя этишни жорий этиш натижалари тўғрисида ҳикоя қилиб бердилар.
Тадбирда, шунингдек, рақобатни ҳуқуқий тартибга солиш ва монополияга қарши текширувлар ўтказиш, жумладан, Ўзбекистон Республикасида дори воситаларининг эталон нархларини назорат қилиш фаолияти бўйича тажриба алмашдилар.
Ундан ташқари, ЕОИИ давлатларида нархларни давлат томонидан тартибга солиш масалалари ва рақамли бозорларни назорат қилишнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида ЕИКнинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаменти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек, ушбу соҳада миллий ва миллий қонунчиликдан устун бўлган Иттифоқ қонунчиликни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш қўмитаси вакиллари ЕИК фаолиятининг рақобатни ривожлантириш билан боғлиқ асосий йўналишлари ва қўмита ваколатларининг бошқа масалалари бўйича тажриба алмашишга юқори қизиқиш билдирдилар ҳамда манфаатдор соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш режасини кўриб чиқдилар.
Янгиликлар лентаси
0