Қозоғистон атом электр станциясининг эҳтимолий қиймати маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишАтомная станция. Архивное фото
Атомная станция. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда АЭС қурилиши 15 миллиаорд долларга тушади, харажатлар миқдори АЭС учун пулни қаерда ва қандай шартларда олишга боғлиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Қозоғистонда атом энергетикасига ўтишдан бошқа йўл йўқ, деди "Қозоғистон атом электр станциялари" компанияси бош директори Тимур Жантикин 3 октябрь куни журналистларга. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат катта уран захираларига эга, шунингдек, углеродсиз иқтисодиётга эришиш мақсад қилган.
“Бу, эҳтимол, 15 миллиард долларга тушади, чунки икки блокли станцияни қуриш учун капитал харажатлар сметаси қурилиш вақтини ҳисобламайди. У ерда бизнинг нархларимиз 6 дан 12 миллиард долларгача бўлади. Биз турли молиявий-иқтисодий моделларни ҳисоблаб чиқдик, бу кўп жиҳатдан пулни қандай шароитда олишимизга боғлиқ”, — деди Жантикин.
Компания бош директори АЭСни яратишнинг расмий тартиб-қоидалари 5 йилга чўзилиши ва станция 2034 йилда тўлиқ ишга тушишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бўлажак АЭСда икки контурли энергетик реактор ўрнатилади. Бу эса чиқинди сувларни Балхаш кўлига ташланишининг олдини олади.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати атом электр станцияси қурилса, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун қўшимча имкониятларга эга бўлишини таъкидлаган эди. Унинг ишлаши хавфсизлигини таъминлаш ва кадрлар базасини яратиш Остонада атом электр станциясини яратишнинг муҳим шартлари сифатида кўрилмоқда. Ўз навбатида "Росатом" Қозоғистонга ноёб ва энг хавфсиз технологияларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Россия, Хитой, Франция ва Жанубий Корея компаниялари лойиҳаларини кўриб чиқиб, АЭС пудратчисини танлашини маълум қилган. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, сентябрь ойида, АЭС борасида аҳоли орасидаги тортишувларга нуқта қўйиш мақсадида атом электр станцияси қуриш бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0