Москвада МДҲ медиафоруми бўлиб ўтади

© Sputnik / Максим БлиновЗдание международного информационного агентства "Россия сегодня" на Зубовском бульваре в Москве.
Здание международного информационного агентства Россия сегодня на Зубовском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Форумда узоқ ва яқин хорижий давлатлардан журналистлар ҳамда сиёсий элита, оммавий ахборот воситалари ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. МДҲ давлатлари медиафоруми 1 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтади. “Ўзгарувчан дунёда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш” мавзусидаги иккинчи медиафорум Ҳамдўстлик ОАВнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларини таҳлил қилинади.
Тадбир “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи томонидан, Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида ташкил этилган.
Форумда "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёв, Давлат Думаси Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раиси Александр Хинштейн, Россия Журналистлар уюшмаси раиси Владимир Соловьёв, "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков, Интернетни ривожлантириш институти бош директори Алексей Гореславский, Интернет хавфсизлик Лигаси директори, бедарак йўқолган ва жабрланган болаларга кўмак бўйича миллий мониторинг маркази ижрочи директори Екатерина Мизулина, Москва давлат университети журналистика факультети декани Элена Вартанова, Олий Иқтисодиёт мактаби Медиа институти, телебошловчи Эрнест Мацкявичюс ва бошқалар сўзга чиқади. Муҳокамаларда сиёсий элита, оммавий ахборот воситалари ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.
Форумнинг ялпи мажлиси халқаро журналистика, ахборот хавфсизлиги ва МДҲ мамлакатларида ахборот-сиёсий маконда ўзаро ҳамкорлик муаммоларига бағишланади. Тематик сессияларда медиа соҳадаги сунъий интеллектнинг келажаги, Телеграм каналларини қўллаб-қувватлашнинг самарали стратегиялари, Ҳамдўстликда рус тилидаги оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ҳамда рақамли технологиялар даврда ихтисослаштирилган факультетлар талабаларини тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
2022 йилда "Россия сегодня" халқаро мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари медиа-форумида Россия, яқин ва узоқ хориж давлатларидан 300 нафар журналист, сиёсатчи ва экспертлар иштирок этди.
Тадбирнинг расмий сайти: https://mediaforumcis.ru/
ОАВ ва иштирокчиларни аккредитация қилиш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади https://mediaforumcis.ru/accreditation/
Алоқа учун: +7 495-645-6601 (7083), org@mediaforumcis.ru
Янгиликлар лентаси
0