Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябрга қадар давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 516-сонли қарори билан қабул қилинган тегиш низомда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.
"Коллеж ва техникумларга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади", — дейилган ҳужжат матнида.
Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига тақдим этилади.
Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябргача умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
Вазирлик ҳар йили 20 октябргача мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.
Вазирлик ва идоралар мазкур рўйхат асосида хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.
Коллеж ва техникумлар директорлари хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, коллеж ва техникумларнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Талабгорлар танлов натижаларини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин. Тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлар 3-4 октябрь кунлари апеллация комиссиясига шикоят қилишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0