https://sputniknews.uz/20231003/bezgak-qarshi-yangi-vaktsina-39567005.html
Безгакка қарши янги вакцина тасдиқланди
Безгакка қарши янги вакцина тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТнинг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйиляпти. Қурбонлар сони 600 минг нафардан ошмоқда.Ушбу кўрсаткичларнинг ўртача 95 фоизи Африка қитъасида рўйхатга олиняпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
2023-10-03T17:22+0500
2023-10-03T17:22+0500
2023-10-03T17:22+0500
дунёда
дунё янгиликлари
вакцина
жсст
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/388/66/3886682_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_aa2bec3e14729f9c1eb6091cc7bd8e48.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Безгакка қарши янги вакцинани тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га таяниб хабар берди.ЖССТнинг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйиляпти. Қурбонлар сони 600 минг нафардан ошмоқда.Ушбу кўрсаткичларнинг ўртача 95 фоизи Африка қитъасида рўйхатга олиняпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.Айтилишича, бундай мураккаб эпидемиологик вазият безгакка қарши янги вакцина яратиш жараёнини янада жадаллаштириб юборди ва ниҳоят ижобий натижага эришилди ҳам.Кеча ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган янги вакцинани тасдиқлади. У бундан икки йил аввал фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.Маълумотларга кўра, ҳар икки вакцинанинг самарадорлиги ўхшаш. Шунга қарамай, R21 нинг бир дозаси 2-4 долларга тенг ва бир киши учун тўрт доза талаб этилади. Бу, аввалги RTS,S вакцинаси нархидан икки баравар арзон.Эслатиб ўтамиз, безгакка қарши эмлаш воситасини яратиш учун дунё олимларига 100 йилдан кўпроқ вақт зарур бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/388/66/3886682_375:0:1500:844_1920x0_80_0_0_502254bab679f2e174ef103fe1310d81.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
r21 безгакка қарши янги вакцина жсст безгак касаллик маълумот аломатлари белгилари даволаш
r21 безгакка қарши янги вакцина жсст безгак касаллик маълумот аломатлари белгилари даволаш
Безгакка қарши янги вакцина тасдиқланди
Янги эмлаш воситаси R21 деб номланди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Безгакка қарши янги вакцинани тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га таяниб
хабар берди. ЖССТнинг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйиляпти. Қурбонлар сони 600 минг нафардан ошмоқда.
Ушбу кўрсаткичларнинг ўртача 95 фоизи Африка қитъасида рўйхатга олиняпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
Айтилишича, бундай мураккаб эпидемиологик вазият безгакка қарши янги вакцина яратиш жараёнини янада жадаллаштириб юборди ва ниҳоят ижобий натижага эришилди ҳам.
Кеча ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган янги вакцинани тасдиқлади. У бундан икки йил аввал фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.
"Янги эмлаш воситаси R21 деб номланди. Унинг муаллифлари — Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари", — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ҳар икки вакцинанинг самарадорлиги ўхшаш. Шунга қарамай, R21 нинг бир дозаси 2-4 долларга тенг ва бир киши учун тўрт доза талаб этилади. Бу, аввалги RTS,S вакцинаси нархидан икки баравар арзон.
Эслатиб ўтамиз, безгакка қарши эмлаш воситасини яратиш учун дунё олимларига 100 йилдан кўпроқ вақт зарур бўлди.