https://sputniknews.uz/20231002/rossiya-bolalarni-tamaki-chekish-javobgarlik-39524498.html
Россияда болаларни тамаки чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
Россияда болаларни тамаки чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Россияда болаларни мунтазам равишда тамаки ва таркибида никотин бор маҳсулотларни чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Ҳужжатга кўра, Россия Жиноят кодексини вояга етмаганларни чекишга жалб этганлик учун, агар фуқаро бир йил ичида худди шундай қилмишлар учун маъмурий жазо олган бўлса, жиноят жавобгарликни назарда тутувчи янги модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
2023-10-02T16:51+0500
2023-10-02T16:51+0500
2023-10-02T16:51+0500
россия
тамаки маҳсулотлари
жиноий жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39524329_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c7e8408ec3fe89e167d5da0a5c3002ee.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россияда болаларни мунтазам равишда тамаки ва таркибида никотин бор маҳсулотларни чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Россия Давлат думасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди, дея ёзади РИА Новости.Таъкидланишича, ҳозир ўсмирларни тамаки ёки таркибида никотин бор маҳсулотлар – вейп, чилим, электрон тамаки ва ҳоказоларни чекишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.Ҳужжатга кўра, Россия Жиноят кодексини вояга етмаганларни чекишга жалб этганлик учун, агар фуқаро бир йил ичида худди шундай қилмишлар учун маъмурий жазо олган бўлса, жиноят жавобгарликни назарда тутувчи янги модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.Бу қилмиш учун 100 минг рублгача ёки маҳкумнинг бир йилгача маоши ва бошқа даромади миқдоригача жарима, ёки 240 соатгача мажбурий ишлар, ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки худди шу муддатга озодликдан чеклаш назарда тутилади.Бундан ташқари, болаларни уларни тарбиялаш мажбурияти юкланган ота-оналар, педагог ходимлари ёки бошқа бирор киши томонидан чекишга жалб этилганлик учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20230825/tamaki-alkogol-sotish-taqiq-qonun-38238548.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39524329_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_bb8846377957ff015a6e6a86037f226f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия болалар тамаки чекишга жалб этганлик жиноий жавобгарлик
россия болалар тамаки чекишга жалб этганлик жиноий жавобгарлик
Россияда болаларни тамаки чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
Ҳозир бу қилмиш учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россияда болаларни мунтазам равишда тамаки ва таркибида никотин бор маҳсулотларни чекишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Россия Давлат думасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди, дея
ёзади РИА Новости.
Таъкидланишича, ҳозир ўсмирларни тамаки ёки таркибида никотин бор маҳсулотлар – вейп, чилим, электрон тамаки ва ҳоказоларни чекишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Россия Жиноят кодексини вояга етмаганларни чекишга жалб этганлик учун, агар фуқаро бир йил ичида худди шундай қилмишлар учун маъмурий жазо олган бўлса, жиноят жавобгарликни назарда тутувчи янги модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Бу қилмиш учун 100 минг рублгача ёки маҳкумнинг бир йилгача маоши ва бошқа даромади миқдоригача жарима, ёки 240 соатгача мажбурий ишлар, ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки худди шу муддатга озодликдан чеклаш назарда тутилади.
Бундан ташқари, болаларни уларни тарбиялаш мажбурияти юкланган ота-оналар, педагог ходимлари ёки бошқа бирор киши томонидан чекишга жалб этилганлик учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.