Пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди — харита
08:16 02.10.2023 (янгиланди: 11:01 02.10.2023)
© Sputnik / Актан ТемиркановДорожные знаки на улице Тараса Шевченко
© Sputnik / Актан Темирканов
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. 1 октябрдан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади;
11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аэропорт-2 бекатида қисқартирилади;
47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.
© Министерство транспортаДвижение автобусных маршрутов
Движение автобусных маршрутов
© Министерство транспорта