https://sputniknews.uz/20231002/nobel-mukofoti-kovidga-qarshi-vaktsina-ishlab-chiqqan-olimlarga-berildi-39532948.html
Нобель мукофоти ковидга қарши вакцина ишлаб чиққан олимларга берилди
Нобель мукофоти ковидга қарши вакцина ишлаб чиққан олимларга берилди
Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти ковидга қарши вакцина ишлаб чиқишда ёрдам берган, кўпчиллик мутахассислар бу вакцинани хавфли деб ҳисоблайди. 02.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-02T18:44+0500
2023-10-02T18:44+0500
2023-10-02T18:58+0500
дунёда
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
нобел мукофоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39530585_0:153:3072:1881_1920x0_80_0_0_a4adf339c382fea1b4b4221b783fac11.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Тиббиёт бўйича 2023 йилги Нобел мукофоти Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ушбу олимларнинг молекуляр биология соҳасидаги кашфиёти "Модерна" ва "BioNTech/Pfizer" вакциналарини яратишга ёрдам берган.Лекин мРНК вакциналардан фойдаланиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кўпгина тиббиёт мутахассислари ушбу вакциналар миокардит ёки перикардит каби хавфли оқибатлар келтириб чиқарганини таъкидлашди. ЖССТ миокардит ёки перикардитни мРНК вакциналарнинг ножўя таъсири сифатида тан олди, аммо ташкилот бундай ҳолатлар сонини "камдан-кам" деб ҳисоблади. Бироқ 2021 йилда Финляндия, Швеция ва Дания Американинг "Модерна" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Spikevax" вакцинасини ёш эркаклар учун фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳам "Pfizer" вакцинаси қўлланилганда миокардит ривожланиши хавфи борлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд, деган эди. Кириллов айтишига кўра, Қўшма Штатларда ана шундай мРНК вакциналари ишлаб чиқариш 2017 йилда бошланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39530585_80:0:2811:2048_1920x0_80_0_0_cece6a625ae1e77508a4c322706a1e26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нобел мукофоти
дунёда, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нобел мукофоти
Нобель мукофоти ковидга қарши вакцина ишлаб чиққан олимларга берилди
18:44 02.10.2023 (янгиланди: 18:58 02.10.2023) Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти ковидга қарши вакцина ишлаб чиқишда ёрдам берган, кўпчиллик мутахассислар бу вакцинани хавфли деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Тиббиёт бўйича 2023 йилги Нобел мукофоти Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди, деб
хабар қилмоқда РИА Новости.
Ушбу олимларнинг молекуляр биология соҳасидаги кашфиёти "Модерна" ва "BioNTech/Pfizer" вакциналарини яратишга ёрдам берган.
"СОVID-19 га қарши самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишга ёрдам берган нуклеозид асосларини модификация қилишга оид кашфиётлар учун", — дейилади Каролинска тиббиёт институтининг Нобел қўмитаси баёнотида.
Лекин мРНК вакциналардан фойдаланиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кўпгина тиббиёт мутахассислари ушбу вакциналар миокардит ёки перикардит каби хавфли оқибатлар келтириб чиқарганини таъкидлашди.
ЖССТ миокардит ёки перикардитни мРНК вакциналарнинг ножўя таъсири сифатида тан олди, аммо ташкилот бундай ҳолатлар сонини "камдан-кам" деб ҳисоблади. Бироқ 2021 йилда Финляндия, Швеция ва Дания Американинг "Модерна" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Spikevax" вакцинасини ёш эркаклар учун фойдаланишни тақиқлаб қўйди.
Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳам "Pfizer" вакцинаси қўлланилганда миокардит ривожланиши хавфи борлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд, деган эди.
"2021 йил апрель ойидан бери "Модерна" Қўшма Штатларда мРНК вакциналари билан эмлашдан кейин миокардит ва перикардит ҳолатлари кўпайганини хабар қилди, айниқса ўсмирлар ва 16 ёшган ошган эркаклар орасида. Патологик ўзгаришлар одатда эмлашдан сўнг бир неча кун ичида содир бўлади ва кўпинча иккинчи дозани олгандан кейин", — деган эди Кириллов.
Кириллов айтишига кўра, Қўшма Штатларда ана шундай мРНК вакциналари ишлаб чиқариш 2017 йилда бошланган.