Мирзиёев, Нарбаева, Қўчқоров: ўқитувчи бўлиб ишлаган ўзбекистонлик 10 нафар сиёсатчи
© Sputnik/Abdubakir YunusovМактаб
© Sputnik/Abdubakir Yunusov
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда меҳнат фаолияти давомида ўқитувчи бўлиб ишлаган машхур сиёсатчилар ҳақида Sputnik материалида танишинг.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Бугун, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Бугун кўпчилик мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларида дарс берган устозларини табриклайди, ёдга олади. Ўзбекистонда меҳнат фаолияти давомида ўқитувчи бўлиб ишлаган машхур сиёсатчилар - Sputnik материалида.
Президент Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. У меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева
Танзила Нарбаева
Танзила Нарбаева
Танзила Нарбаева иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаган. 1975-1995 йилларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
Бош вазирнинг ўринбосари Жамшид Қўчқоров
© SputnikБош вазирнинг ўринбосари Жамшид Қўчқоров
Бош вазирнинг ўринбосари Жамшид Қўчқоров
© Sputnik
Жамшид Қўчқоров 1987 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти аспирантурасига ўқишга кириб, 1990-1993 йилларда шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова
© Министерство дошкольного и школьного образования УзбекистанаХилола Умарова
Хилола Умарова
© Министерство дошкольного и школьного образования Узбекистана
Хилола Умарова 2019-2020 йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори лавозимида ишлаган.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов
Мамаризо Нурмуратов 1977 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йилда Ленинград молия-иқтисодиёт институтини тамомлаган. 1982-1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган. 1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Тошкент молия институтида доцент лавозимларида ишлаган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов
Акмал Саидов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ факултетини тамомлаган. 1993-1994 йилларда Тошкент давлат юридик институти ректори лавозимида ишлаган.
Халқ демократик партияси фракциясининг раҳбари Улуғбек Иноятов
© Фото: НДПУУлугбек Иноятов
Улугбек Иноятов
© Фото: НДПУ
Улуғбек Иноятов 1999-2003 йилларда Тошкент молия-иқтисод коллежи директори, Тошкент архитектура-қурилиш институти Иқтисодиёт ва бошқарув кафедраси профессори бўлиб ишлаган.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова
Феруза Эшматова 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. Ҳозир ҳам шу университетда дарс беради.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
© Sputnik / Рамиз БахтияровЖиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Эргаш Салиев 1978 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган ва 1981 йилгача Беларусь давлат университетининг аспиранти бўлган. 1992 йилгача Тошкент давлат техника университети доценти бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
© Foto : Министерство здравоохранения Республики УзбекистанСоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
Амрилло Иноятов олий таълимдаги фаолиятини 2008-2009 йилларда Бухоро давлат тиббиёт институтида бошлаган. 2017-2020 йилларда мазкур институтда ректор бўлиб ишлаган.