Мирзиёев бугун Қатарга жўнаб кетади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана прибыл с рабочим визитом в Германию
Президент Узбекистана прибыл с рабочим визитом в Германию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2023
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0