Марказий Осиё мамлакатларида ўқитувчилар қанча маош олади — инфографика

Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг маоши ўртача 2,5 баробарга ошди. Бу ҳақда август ойи охирида президент иштирокида ўтказилган йиғилишда сўз борди.
Очиқ маълумотларга кўра, Тожикистонда ўқитувчилар энг кам маош олади. Кейинги ўринда Қирғизистон. Мактаб ўқитувчиларининг энг юқори маоши Ўзбекистонда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, (2023 йил январь-июнь ойларида) умумий таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, энг юқори маошни олий таълим соҳасидаги педагоглар (7,1 миллион сўм), энг камини эса боғчалардаги мураббийлар (1,6 миллион сўм) олади.
Шунингдек, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари ўз даромадларини оширишлари мумкин. Чет тили, ахборот технологиялари, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга устама тўланади.
Педагоглар Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан устама олишлари мумкин. Тест синовидан муваффақиятли ўтган тақдирда ўқитувчилар ҳар ой ойлик маошидан ташқари 5 миллион сўм олади.
Чекка ҳудудларга ишлаш учун борадиган ўқитувчиларга ҳам маош оширилган ҳолда тўланади.
Натижада бугунги кунда 23 минг нафар педагог 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача, минг нафардан ортиқ ўқитувчи эса 10 миллион сўмдан ортиқ маош олади.
Марказий Осиё мамлакатларида ўқитувчилар ўртача қанча маош олади – Sputnik инфографикасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0