https://sputniknews.uz/20230930/xanchjou-2022-ozbekiston-kurash-osiyo-oyinlari-golib-39484224.html
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритишди
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритишди
Sputnik Ўзбекистон
Курашчилар мусобақанинг биринчи кунида 3 та олтин ва 1 та кумуш медали билан 100 фоизлик натижа қайд этишди.
2023-09-30T17:02+0500
2023-09-30T17:02+0500
2023-09-30T17:02+0500
спорт
хитой
ўзбекистон
кураш
осиё ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1e/39484670_0:86:1280:806_1920x0_80_0_0_93a73f47a1c81cdfdbd0cc16515003fe.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Қайд этилишича, бугун кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун чинакам қаҳрамонлик кўрсатди.Демак, Артём Штурбабин Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Штурбабин чемпионликни қўлга киритди. У финалда эронлик Мажид Бариманлоуни мағлубиятга учратди.Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. Полвон финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.Шунингдек, -52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли баҳс Ҳилола Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Ситора Элмуродова эса мусобақани кумуш медалга сазовор бўлди.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1e/39484670_46:0:1235:892_1920x0_80_0_0_830a54040ea43e568b50e06cbd1ebc67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 осиё ўйинлари кураш
ханчжоу-2022 осиё ўйинлари кураш
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритишди
Курашчилар мусобақанинг биринчи кунида 3 та олтин ва 1 та кумуш медали билан 100 фоизлик натижа қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Қайд этилишича, бугун кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун чинакам қаҳрамонлик кўрсатди.
“Ҳамюртларимиз биринчи куннинг ўзида 3 та олтин ва 1 та кумуш медали билан 100 фоизлик натижа қайд этишди. Мазкур медаллар делегациянинг умумжамоа ҳисобида янада юқори поғонага кўтарилиши учун катта ёрдам бермоқда”, — дейилади хабарда.
Демак, Артём Штурбабин Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Штурбабин чемпионликни қўлга киритди. У финалда эронлик Мажид Бариманлоуни мағлубиятга учратди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. Полвон финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, -52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли баҳс Ҳилола Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Ситора Элмуродова эса мусобақани кумуш медалга сазовор бўлди.