Икки вазир ёшлар томонидан ишлаб чиқилган муҳим ҳужжатни имзолади — энди нималар ўзгаради?
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашишга оид ишлаб чиқилган ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
Миллий стратегия ташаббуси эко-фаоллар, шу жумладан, имзолаш маросимида иштирок этган “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳаси аъзолари томонидан илгари сурилган. Эко-фаоллар Стратегияни UNICEF ва UNESCO халқаро экспертлари кўмагида GEP тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш жараёнининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлишди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
"Бу муҳим ҳужжат нафақат вазирлар, балки болаларнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилди ва имзоланди. Биз ушбу стратегия ҳар бир бола ва ёш жамиятимиз фаровонлиги ва барқарорлигига ўз ҳиссасини қўшадиган истиқболли ривожланиш учун асос бўлишига ишонамиз. Ушбу ҳужжат намуна бўлишига аминман ҳамда Ўзбекистон болалари ва ёшлари ушбу намунали тажриба билан COP-28 доирасида ўртоқлашишларига умид қиламан", - деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.
Стратегия болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашишдаги ролини эътироф этиш, уларнинг соҳадаги фаол иштирокини таъминлаш, шу жумладан, ўқув жараёнида асосий эътиборни билим беришдаги муаммоларни ўрганиш ва ечимларни излашга йўналтиришни назарда тутади.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва Ўзбекистон болалари ва ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Миллий стратегия ҳамда Йўл харитаси имзоланди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Ёшлар стратегиясининг асосий вазифалари қуйидагилар:
“яшил” таълимни илгари суриш бўйича миллий сиёсат ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда зарур ўқув ресурсларини яратиш;
болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва фаоллаштириш учун турли манфаатдор томонлар ўртасида шериклик муносабатлари ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда авлодлар ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим ролини эътироф этиш;
мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида “яшил” ҳамжамиятни яратиш.
Қайд этилишича, стратегия “яшил” таълим ва барқарор ривожланиш тизимини изчил шакллантириш учун таянч ҳужжат бўлиб хизмат қилиши лозим. Унда сифатли экологик таълимнинг асосий тамойиллари қайд этилган: узлуксизлик, фанлараро боғлиқлик, фундаменталлик ва комплекслик.