Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро кинофестивал иштирокчиларига табрик йўллади

© Хокимият города ТашкентаИпак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали
Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Oбуна бўлиш
Кинофорумда жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан қарийб 300 нафар истеъдодли кино усталари, қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади.
Президент дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кино санъатининг моҳир усталари, таниқли маданият ва санъат арбобларини “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий табриклади.
Қайд этилишича, бу галги кинофорумда жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан қарийб 300 нафар истеъдодли кино усталари, қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.
“Навқирон киноижодкорлар ўртасида қисқа метражли фильмлар яратиш бўйича ташкил этиладиган ижодий танлов улар учун ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби вазифасини ўташи шубҳасиз”, — дейилган табрик матнида.
Президент XV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиши билан яна бир бор қутлаб, ушбу анжуман чинакам санъат байрами, тинчлик ва дўстлик рамзига айланишига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0