Россия корхонаси Ўзбекистонда бурғулаш қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқчи

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЎзбекистон ва Россия байроқлари
Ўзбекистон ва Россия байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Oбуна бўлиш
“Рудгормаш” Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондиришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россиянинг “Рудгормаш” кон ускуналари ишлаб чиқарувчи корхонаси Ўзбекистонда бурғулаш қурилмаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
“Рудгормаш” бош директори Анатолий Чекменев ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Чет эл инвестицияларини жалб қилиш агентлиги директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда қайд этилишича, “Рудгормаш” Ўзбекистондаги икки йирик тоғ-кон саноати Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондиришни режалаштирган.
“Компаниянинг навбатдаги босқичи республиканинг эркин иқтисодий зоналаридан бирининг ҳудудидан келажакдаги ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун жой танлашдан иборат”, — дейилади хабарда.
“Рудгормаш” заводи тоғ-кон корхоналарида ишлатиладиган бурғулаш, тоғ-кон ва қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Россиянинг энг йирик корхонасидир.
Янгиликлар лентаси
0