https://sputniknews.uz/20230930/prokuror-yigirma-besh-yosh-tayinlash-39484050.html
Прокурорликка йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда — Сенат
Прокурорликка йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда — Сенат
Sputnik Ўзбекистон
Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилади.
2023-09-30T18:02+0500
2023-09-30T18:02+0500
2023-09-30T18:02+0500
жамият
ўзбекистон
прокурор
қуролли кучлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33621181_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4c5c6e8854eb4cd3d1283e83f7f84a21.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Прокурор лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.“Прокуратура тўғрисида”ги қонунга Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилиши, шунингдек ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун қабул қилиниши прокуратура органларининг масъулиятини янада ошириш билан бирга, иш самарадорлигини яхшилаш, қонунчилик билан юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига хизмат қилади.Мажлисда қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33621181_179:159:984:763_1920x0_80_0_0_0934cf0271fec57235879e8c68a70ea9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сенат ялпи мажлис бош прокурор ҳарбий прокурор транспорт прокурори қорақалпоғистон республикаси прокурори вилоятлар ва тошкент шаҳар прокурорлари туманлар, шаҳарлар прокурорлари
ўзбекистон сенат ялпи мажлис бош прокурор ҳарбий прокурор транспорт прокурори қорақалпоғистон республикаси прокурори вилоятлар ва тошкент шаҳар прокурорлари туманлар, шаҳарлар прокурорлари
Прокурорликка йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда — Сенат
Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Прокурор лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати
матбуот хизмати. Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунга Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилиши, шунингдек ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
“Бош прокурор, Ҳарбий прокурор, Транспорт прокурори Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда”, — дейилади хабарда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун қабул қилиниши прокуратура органларининг масъулиятини янада ошириш билан бирга, иш самарадорлигини яхшилаш, қонунчилик билан юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.