Мирзиёевнинг Берлинга амалий ташрифи якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президентининг Берлинга амалий ташрифи якунланди.
Ўзбекистон президентининг Берлинга амалий ташрифи якунланди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Oбуна бўлиш
Президент 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлди. Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.
Ўзбекистон ва Германия президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Сўнг президент Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда қатнашди.
Германия канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган “Марказий Осиё - Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон еткачиси узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0