Тошкентда "Юрак куни" ўтказилди — видео

Oбуна бўлиш
Стастистик маълмуотларга кўра, Ўзбекистонда умумий ўлимлар сонидан 55% юрак-қон томир касалликларига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 29 сентябрда Бутунжаҳон юрак куни нишонланади. Ушбу муносабат билан Тошкентда “Соғлиқни асра ва қадрла” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда 1000дан ортиқ аҳоли кўрикдан ўтказилди.
Тадбирда фақат кардиолог эмас, балким невропотолог, эндокринолог текширувлари ҳам йўлга қўйилди. Мақсад - келган беморларни чуқурроқ текшириб, тўғри ташҳис қўйиш. Чунки юрак қон томири касаллиги бир ўзи эмас, бир нечта касалликлар билан биргаликда келади.

"Ҳар бир инсон ёши 40дан ўтганидан сўнг бир йилда бир маротаба қонда холестерин, қанд миқдорини, қоннинг суюқ ёки қуюқлигини текшириши ҳамда юракни ЭКГ қилиб туриши керак", - дейди шифокор Ойбек Ўрунов.

Стастистик маълмуотларга кўра, Ўзбекистонда умумий ўлимлар сонидан 55% юрак-қон томир касалликларига тўғри келади. Охирги вақтлардан юрак касалликлари ҳато 20 ёшли инсонлар орасида ҳам тез-тез учрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0