Шойгу МДҲ мудофаа вазирларига энг янги қуролларни намойиш қилди — видео

Oбуна бўлиш
Россия ҳарбий-техник масалаларда МДҲ билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга доимо очиқ — Шойгу.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Россия МДҲ давлатлари билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни оширишга доим очиқ, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жума куни МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг Тула шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида.
"Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари мудофаа вазирлари кенгаши ва икки томонлама алоқаларнинг доимий диққат марказида. Шу муносабат билан Россия Федерацияси бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга доимо очиқ эканлигини таъкидламоқчиман", — деди Шойгу.
Шунингдек, Россия мудофаа вазири МДҲлик ҳамкасабаларига Тула қуролсозлик корхоналарида ишлаб чиқилган Россиянинг энг янги ўқотар қуроллар намуналари билан таништирди.
Ана шундай қуроллардан бири ПП-2000 пистолет-пулемёти бўлди. Ушбу қуролни серияли ишлаб чиқиш Россияда яқинда бошланган. Айни дамда ундан махсус бўлинмалар ҳамда учувчилар тўппонча ўрнига фойдаланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0