Қатарнинг йирик компаниялари Ўзбекистон бозорларига кирмоқчи — улар ҳақида нималар маълум?

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанҚатарнинг йирик компаниялари Ўзбекистон бозорларига кирмоқчи
Қатарнинг йирик компаниялари Ўзбекистон бозорларига кирмоқчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон қа Қатар ўртасида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Вазир Лазиз Кудратов Қатарга ташрифи доирасида Доҳада қуйидаги йирик компания раҳбарлари билан учрашди:
Қатар инвестициялар ва саноат вазири Муҳаммад ал-Тани;
"Hassad Food", "Nebras Power", "FITCO Detergent", "Alazizya Chemicals Factory", "Qatar National Cement", "Power International Holding" компаниялари;
Қатарнинг "Education Above All Foundation" жамғармаси ва бошқа йирик компания раҳбарлар.
Муҳаммад ат-Тани билан бўлиб ўтган самарали суҳбат давомида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва сармоявий, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича аниқ ташаббуслар кўриб чиқилди.
Томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари алоқаларини мустаҳкамлаш, сармоявий ва саноат кооперациясини ошириш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини тасдиқлашди.
Қатарнинг йирик компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда Қатар компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди.
“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “яшил” энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, маиший кимё, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга келишилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Қатар ишбилармон доирасининг Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши юқори.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Министр инвестиций, промышленности и торговли  Узбекистан провёл встречу в  г. Дохе  - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Министр инвестиций, промышленности и торговли  Узбекистан провёл встречу в  г. Дохе  - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Министр инвестиций, промышленности и торговли  Узбекистан провёл встречу в  г. Дохе  - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Министр инвестиций, промышленности и торговли  Узбекистан провёл встречу в  г. Дохе  - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Министр инвестиций, промышленности и торговли  Узбекистан провёл встречу в  г. Дохе  - Sputnik Ўзбекистон
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Саудия Арабистони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Саудия Арабистони ишбилармонлари Ўзбекистонга келади
Янгиликлар лентаси
0