https://sputniknews.uz/20230929/pedagogning-maqomi-togrisidagi-qonun-39439174.html
Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади - тафсилотлар
Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Қонунда педагоглар ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун уларнинг ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилмоқда. Хусусан, педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.
2023-09-29T13:03+0500
2023-09-29T13:03+0500
2023-09-29T14:26+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35573801_0:74:1280:794_1920x0_80_0_0_2baaff0aaa42d0fe5a8fd4fb49bca983.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, бу қонун асосида педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилиши орқали Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади.Қонунда педагоглар ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун уларнинг ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилмоқда.Хусусан,Шу билан бирга, қонунга педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши чоғида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш, куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш, педагогнинг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш каби тақиқланадиган ҳолатлар киритилмоқда.Бундан ташқари, қонунда педагогик этика қоидалари, педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар аттестациядан ўтиши ва малака тоифаларини олишлари белгиланмоқда. Педагогик этика қоидаларини таълим ташкилотлари учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиқади.Шунингдек, педагогларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари назарда тутилмоқда. Хусусан, педагоглар учун қисқартирилган иш вақти, давомийлиги кўпи билан эллик олти календарь кундан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили белгиланмоқда.Уларга республиканинг олис ҳудудларида уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик компенсация тўланиши белгиланмоқда. Касб эгаларининг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга асосан қабул қилиниши, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35573801_92:12:1154:808_1920x0_80_0_0_cb7084f24e1fc97d46d5ff4b70154861.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун сенат
педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун сенат
Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади - тафсилотлар
13:03 29.09.2023 (янгиланди: 14:26 29.09.2023) Энг муҳим жиҳатлардан бири, педагогнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қоидалар мустаҳкамланмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, бу қонун асосида педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилиши орқали Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади.
Қонунда педагоглар ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун уларнинг ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилмоқда.
педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши;
таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиши;
ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш;
таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.
Шу билан бирга, қонунга педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши чоғида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш, куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш, педагогнинг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш каби тақиқланадиган ҳолатлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, қонунда педагогик этика қоидалари, педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар аттестациядан ўтиши ва малака тоифаларини олишлари белгиланмоқда. Педагогик этика қоидаларини таълим ташкилотлари учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиқади.
Педагогнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қоидалар мустаҳкамланмоқда. Унга кўра меҳнатнинг алоҳида шароитларида, республиканинг олис ҳудудларида ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишлайдиган педагогга устамалар белгилаш назарда тутилмоқда, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) учун базавий лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (DSc) ва профессор илмий унвонига эга шахслар учун базавий лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик устама тўланиши қонунда алоҳида кўрсатиб ўтилмоқда.
Шунингдек, педагогларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари назарда тутилмоқда. Хусусан, педагоглар учун қисқартирилган иш вақти, давомийлиги кўпи билан эллик олти календарь кундан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили белгиланмоқда.
Уларга республиканинг олис ҳудудларида уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик компенсация тўланиши белгиланмоқда. Касб эгаларининг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга асосан қабул қилиниши, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланмоқда.