https://sputniknews.uz/20230929/mask-twitter-natsist-hikoya-senzura-39446714.html
Маск усиз Twitter нацист билан боғлиқ воқеани цензура қилган бўлишини айтди
Маск усиз Twitter нацист билан боғлиқ воқеани цензура қилган бўлишини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Маскнинг сўзларига кўра, усиз нацистни шарафлаш Twitter ижтимоий тармоғида цензура қилинган бўларди.
2023-09-29T15:23+0500
2023-09-29T15:23+0500
2023-09-29T16:10+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
илон маск
канада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39440158_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_6b42caecf8bc96343e394958a3ce8e13.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск, агар у Twitter ижтимоий тармоғи эгаси бўлмаганида, Канада парламентида украиналик нацист Ярослав Хункани шарафлаш ҳақидаги воқеа ошкор этилмаган бўларди, деб тахмин қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ўтган йили ижтимоий тармоқни сотиб олган Маск унинг хабари остида “тўғри” деб ёзган.Оттава университети сиёсатшуноси Иван Катчановски 98 ёшли Ярослав Хунка Владимир Зеленскийнинг ташрифи шарафига Канада парламентига таклиф қилинган воқеага биринчи бўлиб эътибор қаратди. Хунка уни олқишлаётганларга русларга қарши курашган фахрий сифатида таништирилган.Олим Хунка аслида украин миллатчиларидан иборат бўлган ва нафақат Қизил Армия билан жанг қилган нацист қўшинларининг "Галичина" дивизиясининг жангчиси эканлигини таъкидлади ва далилларни тақдим этди. Бу дивизия яҳудийлар, поляклар, беларуслар ва словакларга нисбатан ваҳшийлик билан тарихда ном қолдирган.Катчановски ёзганидек, Forward унинг шарҳларига биринчи бўлиб жавоб берди ва жанжал ҳақида хабар берган биринчи Ғарб ОАВ бўлди, шундан сўнг бу воқеа халқаро нашрлар саҳифаларида кенг ёритилди. Канада бош вазири Жастин Трюдо кейинроқ украиналик фашистларни шарафлаган “даҳшатли хатоси” учун узр сўради, бироқ бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан бош тортди ва парламентнинг истеъфога чиққан спикерини айблади.
https://sputniknews.uz/20230928/kanada-bosh-vaziri-natsizm-qurbonlaridan-kechirim-soradi-lekin--video-39419789.html
украина
канада
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39440158_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_67f3b449113d33325ca3a7c778c6ca5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш илон маск нацист twitter нацист ярослав хунка
ақш илон маск нацист twitter нацист ярослав хунка
Маск усиз Twitter нацист билан боғлиқ воқеани цензура қилган бўлишини айтди
15:23 29.09.2023 (янгиланди: 16:10 29.09.2023) Маскнинг сўзларига кўра, усиз нацистни шарафлаш Twitter ижтимоий тармоғида цензура қилинган бўларди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск, агар у Twitter ижтимоий тармоғи эгаси бўлмаганида, Канада парламентида украиналик нацист Ярослав Хункани шарафлаш ҳақидаги воқеа ошкор этилмаган бўларди, деб тахмин қилди. Бу ҳақда
РИА Новости хабар берди.
“Канадалик нацистларнинг воқеасига шу тариқа ойдинлик киритилди. MSM (mainstream media, асосий ОАВ - таҳр.) бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилди. Агар олим бу ҳақда ушбу платформада хабар қилмаганида, дунё бу ҳақда билмас эди, чунки (Канада бош вазири) Трюдо воқеани "Россия дезинформацияси" деб атаб, эътиборни воқеадан чалғитмоқчи бўлди. Аввалги Тwitter буни цензура қилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, — деб ёзган Х ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
Ўтган йили ижтимоий тармоқни сотиб олган Маск унинг хабари остида “тўғри” деб ёзган.
Оттава университети сиёсатшуноси Иван Катчановски 98 ёшли Ярослав Хунка Владимир Зеленскийнинг ташрифи шарафига Канада парламентига таклиф қилинган воқеага биринчи бўлиб эътибор қаратди. Хунка уни олқишлаётганларга русларга қарши курашган фахрий сифатида таништирилган.
Олим Хунка аслида украин миллатчиларидан иборат бўлган ва нафақат Қизил Армия билан жанг қилган нацист қўшинларининг "Галичина" дивизиясининг жангчиси эканлигини таъкидлади ва далилларни тақдим этди. Бу дивизия яҳудийлар, поляклар, беларуслар ва словакларга нисбатан ваҳшийлик билан тарихда ном қолдирган.
Катчановски ёзганидек, Forward унинг шарҳларига биринчи бўлиб жавоб берди ва жанжал ҳақида хабар берган биринчи Ғарб ОАВ бўлди, шундан сўнг бу воқеа халқаро нашрлар саҳифаларида кенг ёритилди. Канада бош вазири Жастин Трюдо кейинроқ украиналик фашистларни шарафлаган “даҳшатли хатоси” учун узр сўради, бироқ бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан бош тортди ва парламентнинг истеъфога чиққан спикерини айблади.