https://sputniknews.uz/20230928/togli-qorabog-39402303.html
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан мавжуд бўлмайди. Тан олинмаган республика президенти Самвел Шахраманян тегишли фармонни имзолади. “2024 йил 1 январга уларнинг идоравий бўйсунишидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тарқатиб юборилсин ва Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах) ўз мавжудлигини тўхтатади
2023-09-28T12:46+0500
2023-09-28T12:46+0500
2023-09-28T12:46+0500
дунёда
дунё янгиликлари
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39401170_95:0:2975:1620_1920x0_80_0_0_64e50adb2114e85e9845f7a10c002ebe.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан мавжуд бўлмайди. Тан олинмаган республика президенти Самвел Шахраманян тегишли фармонни имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости.Таъкидланишича, бу Қорабоғ халқи жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устувор вазифасидан келиб чиқиб ва Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги Озарбайжон билан эришилган келишувларни инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.Тоғли Қорабоғ аҳолисига, жумладан, ундан ташқарисида бўлганларга Озарбайжон тақдим этадиган реинтеграция шартлари билан танишиб чиқиш таклиф қилинмоқда. Минтақада қолиш ёки қолмаслик тўғрисидаги қарорни ҳар бир киши мустақил қабул қилади.Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда “конституциявий тузумни тиклаш” мақсадида “маҳаллий аксилтеррор чоралари” ўтказилишини эълон қилди. 20 сентябрь куни Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги воситачилигида Озарбайжон томони ва Тоғли Қорабоғ вакиллари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўлиқ бас қилиш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг шартларидан бири Қорабоғ армиясини қуролсизлантириш ва арман ҳарбийларининг тан олинмаган республикадан тўлиқ чиқиб кетилиши бўлди.Сўнгги маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғни 65 мингдан зиёд киши тарк этишга улгурган.
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39401170_678:0:2552:1406_1920x0_80_0_0_fbe4140c61efa56612617d5a655da9bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тан олинмаган тоғли қорабоғ республикаси маълумот озарбайжон арманистон
тан олинмаган тоғли қорабоғ республикаси маълумот озарбайжон арманистон
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан мавжуд бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан мавжуд бўлмайди. Тан олинмаган республика президенти Самвел Шахраманян тегишли фармонни имзолади, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
“2024 йил 1 январга уларнинг идоравий бўйсунишидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тарқатиб юборилсин ва Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах) ўз мавжудлигини тўхтатади”, - дейилган фармонда.
Таъкидланишича, бу Қорабоғ халқи жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устувор вазифасидан келиб чиқиб ва Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги Озарбайжон билан эришилган келишувларни инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тоғли Қорабоғ аҳолисига, жумладан, ундан ташқарисида бўлганларга Озарбайжон тақдим этадиган реинтеграция шартлари билан танишиб чиқиш таклиф қилинмоқда. Минтақада қолиш ёки қолмаслик тўғрисидаги қарорни ҳар бир киши мустақил қабул қилади.
Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда “конституциявий тузумни тиклаш” мақсадида “маҳаллий аксилтеррор чоралари” ўтказилишини
эълон қилди. 20 сентябрь куни Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги воситачилигида Озарбайжон томони ва Тоғли Қорабоғ вакиллари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўлиқ бас қилиш тўғрисида келишувга
эришилди. Унинг шартларидан бири Қорабоғ армиясини қуролсизлантириш ва арман ҳарбийларининг тан олинмаган республикадан тўлиқ чиқиб кетилиши бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғни 65 мингдан зиёд киши тарк этишга улгурган.