Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Россия элчиси Олег Малгинов Сергелида ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Посольство РФ в УзбекистанеПосол России в Узбекистане Олег Мальгинов
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Элчихона хабарига кўра, жабрланганлар орасида Россия фуқаролари йўқ.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов Сергелида содир бўлган ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Бугун тунда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида кўп киши жабрлангани ҳақидаги хабарларни чуқур хавотир билан эшитдик.
Биз Ўзбекистон ҳукуматининг фожиага тезкор муносабатини, жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини, шунингдек, ҳодиса сабабларини холисона ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Мен ва элчихонанинг барча ходимлари номидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик сўзларини қабул қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Элчихона, шунингдек, 28 сентябрь, соат 18:00 ҳолатига жабрланганлар орасида Россия фуқаролари йўқлигини маълум қилди.
Маълумот учун, бугун 28 сентябрь куни, Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада портлаш содир бўлган. Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
Фавқулодда вазият оқибатида 162 киши турли жароҳатлар олган, улардан 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам марказларига жойлаштирилган. Бир киши қурбон бўлган.
Шунингдек, омборхона атрофидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.
Янгиликлар лентаси
0