Ўзбекистондаги музей экспонатлари Пекинда намойиш этилади

© Фонд развития культуры и искусства Республики УзбекистанВыставка "Красочная Азия: Выставка азиатских костюмов".
Выставка Красочная Азия: Выставка азиатских костюмов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Хитойдаги археологик кўргазмада Ўзбекистон 18 дона экспонат билан иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги музей экспонатлари Пекинда намойиш этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Пекиндаги “Гугун” Император саройи музейида 29 сентябрдан бошлаб “Бир камар, бир йўл” доирасидаги маданий мерос ва археология соҳасидаги ҳамкорлик” номли археологик кўргазмаси ташкил этилади.
“Ташриф буюрувчилар Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикасининг 80 дан ортиқ музей экспонатларини томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, — дейилади хабарда.
Кўргазма бир неча бўлимларга тақсимланган. У Буюк Ипак йўлида истиқомат қилган халқлар маданияти ва санъатининг турли даврларини ўзида мужассам этади.
"Ўзбекистон Давлат тарих музейи ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти сара тўпламларига мансуб 18 дона экспонат билан иштирок этади", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Тадбир мазкур анжуманда қатнашаётган барча мамлакатлар учун аҳамиятга молик воқеа бўлиб, улар ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган.
Кўргазма 2024 йилнинг 5 январига қадар давом этади. У “Бир камар, бир йўл” анжумани доирасида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0