МДҲ миграция соҳасида янада мослашувчан ечимларга муҳтож – Ўзбекистон ИИВ
© МВД УзбекистанаТошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
Oбуна бўлиш
МДҲ миграция органлари раҳбарлари Тошкентда миграция соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКEНТ, 28 сен – Sputnik. Дунё ва жамиятдаги ўзгаришлар миграция соҳасида янада мослашувчан ва самарали ечимларни талаб қилмоқда, деди Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов бугун Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлисида.
© МВД УзбекистанаТошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
Тошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
“Сўнгги йилларда саъй-ҳаракатларимиз ва ҳамкорлигимиз миграцияни бошқариш ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ютуқларга эришди. Бироқ, олдимизда мураккаб вазифалар ва муаммолар қолмоқда. Жаҳондаги воқеалар ва жамиятдаги ўзгаришлар биздан янада мослашувчан бўлишни ва самарали қарорлар қабул қилишни талаб қилмоқда”, — деди Раҳмонов йиғилишни очар экан.
Ўзбекистон вакили МДҲда мигрантларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва интеграцияси, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича келишув ва ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлганини таъкидлади ва шу билан бирга янги чақириқларга ҳам тайёр бўлиш кераклигини таъкидлади.
“Янги технологиялар ва ривожланаётган халқаро муносабатлар миграциянинг янги жиҳатларини юзага келтирмоқда, биз уларни ҳисобга олишимиз керак”, - деди Раҳмонов.
Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, йиғилиш иштирокчилари МДҲ мамлакатларидаги миграция ҳолати, 2019–2023 йилларга мўлжалланган МДҲнинг ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурининг боришини муҳокама қилади.
© МВД УзбекистанаТошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
Тошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
Шунингдек, йиғилишда МДҲ доирасида мувофиқлаштирилган миграция сиёсати оиб бориш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний миграцияга чек қўйиш бўйича тадбирлар ва махсус операцияларни ўтказиш тажрибаси бўйича маълумотлар тингланди.
Ундан ташқари миграция хизматлари соҳасида ҳужжат айланишини рақамли шаклга зўтказиш, бу борадаги миллий қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва Ҳамдўстлик мамлакатлари миграция органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирда Озарбайжон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеяси делегациялари иштирок этдилар.
© МВД УзбекистанаТошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди
Тошкентда МДҲ миграция органлари раҳбарларининг 27-мажлиси бўлиб ўтди