Британияда номаълум шахслар мамлакатдаги энг машҳур дарахтлардан бирини кесиб ташлашди

CC BY-SA 4.0 / Clementp1986 / Sycamore Gap, un arbre dans un creux (cropped)Буюк Британиядаги Робин Гуд дарахти
Буюк Британиядаги Робин Гуд дарахти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Буюк Британияда номаълум шахслар Робин Гуд дарахтини кесиб ташлашди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Буюк Британиянинг мамлакатдаги энг машҳур дарахтлардан бири бўлган Робин Гуд дарахти кеча номаълум кимсалар томонидан кесилган. Бу ҳақда РИА Новости Нортумберленд миллий боғига таяниб хабар берди.
“Нортумберленд миллий боғи, афсуски, кўзга кўринган дарахт... тунда қулаганини тасдиқлаши мумкин. У атайлаб кесиб ташланган деб тахмин қилишимизга асосимиз бор”, — дейилади хабарда.
Бир неча юз ёшли дарахт 1991 йилда "Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси" саргузашт фильмида пайдо бўлганидан кейин машҳур бўлган. Афсонага кўра, Робин Гуднинг уяси Шервуд ўрмонидаги эман дарахтларидан бирида жойлашган, бироқ фильмни суратга олиш учун Англия шимолидаги миллий боғдаги чинор ишлатилган. 2016 йилда машҳур чинор ҳатто Англияда "Йил дарахти" унвонига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0