https://sputniknews.uz/20230927/yangi-parlament-tarkib-shakillanish-39353887.html
Янги парламент таркиби қачон шаклланиши маълум бўлди
Янги парламент таркиби қачон шаклланиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ва сенаторларнинг янги ваколатлари кўриб чиқилди.
2023-09-27T11:39+0500
2023-09-27T11:39+0500
2023-09-27T14:58+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29228090_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8022a31fd08786331cfb67ea0c3f06fc.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари сони ва мақомини белгиловчи қоидалар навбатдаги парламент сайловидан кейин амалга киритилади. Бу ҳақда депутат Жаҳонгир Ширинов маълум қилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Конституцияда кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган бир қатор янги нормалар ўз аксини топди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг сўзларига кўра, амалиётда сенаторларнинг 16 нафари президент томонидан тайинланар эди. Ҳужжат лойиҳасида келтирилган 17-модда сенаторлар сони 9 нафар деган норма билан алмаштирилмоқда.Шунингдек, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони икки нафардан ошмаслиги керак деган норма киритилмоқда.Қонун лойиҳасида парламент палаталари, қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топган. Лойиҳа билан 13 та қонун, 1 та кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбарининг ваколатлари алоҳида моддада аниқ белгиланмоқда. Парламент текширувини Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси қўмиталарига Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Конституцияснинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилиши, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилади.Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси 28 сентябрдан 14 октябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29228090_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6240a5adcf8b79efd662ba25231c8bd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олий мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси депутатлар сенаторлар
олий мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси депутатлар сенаторлар
Янги парламент таркиби қачон шаклланиши маълум бўлди
11:39 27.09.2023 (янгиланди: 14:58 27.09.2023) Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ва сенаторларнинг янги ваколатлари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари сони ва мақомини белгиловчи қоидалар навбатдаги парламент сайловидан кейин амалга киритилади. Бу ҳақда депутат Жаҳонгир Ширинов маълум қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Конституцияда кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган бир қатор янги нормалар ўз аксини топди.
“Сенат аъзолари сони, қўмиталр номини, Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари сони ва мақомини белгиловчи қоидаларни 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Олий мажлис палаталари иши бошлангандан кейин амалга киритиш таклиф этилмоқда”, — деди депутат Жаҳонгир Ширинов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг сўзларига кўра, амалиётда сенаторларнинг 16 нафари президент томонидан тайинланар эди. Ҳужжат лойиҳасида келтирилган 17-модда сенаторлар сони 9 нафар деган норма билан алмаштирилмоқда.
"Навбатдаги сайловдан кейин сенат шакилланади ва шундан сўнг бу норма ишлайди", — дея қўшимча қилди спикер.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони икки нафардан ошмаслиги керак деган норма киритилмоқда.
"Бу нормани киритиш учун 3 та асос бор. Биричиси фракцияларни давлат органидан янада мустақиллигини ошириш. Иккинчиси спикер ўринбосарларининг холислигини таъминлаш. Учинчиси эса иҳчам давлат бошқарувини амалга ошириш",— деди Ширинов.
Қонун лойиҳасида парламент палаталари, қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топган. Лойиҳа билан 13 та қонун, 1 та кодексга тегишли ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.
"Хусусан, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кенгайтиради", — деб хабар бермоқда палата матбуот хизмати.
Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбарининг ваколатлари алоҳида моддада аниқ белгиланмоқда. Парламент текширувини Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси қўмиталарига Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Конституцияснинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилиши, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилади.
Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси 28 сентябрдан 14 октябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.