Хитойлик эксперт Россия Украина учун қишга нима тайёрлаганини тахмин қилди

© Sputnik / Нина Падалко / Медиабанкка ўтишРоссиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари
Россиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Ҳарбий кузатувчи: Москва куз ва қишда душман инфратузилмасига ҳужумлар жадаллигини ошириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Узоқ масофали қанотли ракеталарга эга Россиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари қишда Украинага босимни оширади. Бу ҳақда Хитой миллий радиоси (CNR) шарҳловчиси Сонг Бо маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Су-34 стратегик ўқ-дориларни учиришга қодир дунёдаги биринчи қирувчи-бомбардимончи бўлди", - деди у.

Ҳарбий кузатувчи Шао Юнлин Су-34 ва қанотли ракеталарнинг “комбинацияси” Россиянинг узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятини кенгайтиради ва нишонларни аниқроқ уриш имконини беради деб ҳисоблайди.

“Россия томонидан қабул қилинган қадамлар душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига босимни оширишга қаратилган. Москва куз ва қишда душман инфратузилмасига ҳужумлар жадаллигини ошириши мумкин”, — дея қўшимча қилди Шао Юнлин.

Экспертнинг фикрича, бундай қарор Украинадаги вазиятни янада ёмонлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0