Шольц ва Бербок Украина туфайли омма олдида шарманда бўлди

© AFP 2023 / JOHN MACDOUGALL Олаф Шольц ва Анналена Бербок
 Олаф Шольц ва Анналена Бербок  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Сиёсатчилар турли партия аъзоларига бўлишларига қарамай немислар уларни бир хил норозилик билан қарши олишган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Немислар Германия канцлери Олаф Шольц ва ТИВ раҳбари Анналена Бербокка мамлакат бўйлаб сайловолди сафар чоғида Украинага ёрдам туфайли юзага келган муаммолар ортидан қичқириб, норозилик билдиришди. Бу ҳақда “Spiegel” сюжетида маълум қилинди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Сиёсатчилар турли партия аъзоларига бўлишларига қарамай, Шольц – Социал-демократлар партияси, Бербок эса – “Яшиллар”, немислар уларни бир хил норозилик билан қарши олишган.

“Ҳақоратлар, “б-у-у" қичқириқлар ва ҳуштак овозидан иборат чинқириқли концерт. Федерал канцлер Шольц учун Нюрнберг марказида унча ёқимли бўлмаган қабул”, - дейилган хабарда.

Дарғазаб фуқаролар Шольцни Украинадаги можарони бошлашда, инфляция ва миграция инқирозида айблашган. Тўпланганлардан бири Германия ҳукуматини истеъфога чиқаришга, унинг аъзоларини эса судга беришга чақирган.
“Манзара ўзгаради. Анналена Бербокнинг Аугсбургдаги савловолди чиқиши. “Яшиллар” кўпчилик учун ҳозир – миллат қўрғичи. Ҳатто ташқи ишлар вазири ўзини халққа яқин қилиб кўрсатишга уринмоқда, буни ўзгартиришга қодир эмас”, - деди бошловчи.
Маҳаллий аҳоли Бербокдан “бу ердан туёғини шиқиллатишини” талаб қилиш ва “яшилларни” Украинага қурол-яроғ етказиб беришда айблашди.
Журналистлар сиёсатчилар тишини тишига қўйиб, олдинга юришдан бошқа иложи қолгани ҳақида хулосага келишган.
Аввалроқ Insa институти сўрови ҳукмрон партияни қўллов-қувватловчи немислар сони 2021 йилдаги сайловлардан буён энг кам кишини ташкил этаётганини кўрсатган эди.
Москва бир неча марта Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина ҳеч қандай ёрдам бермаслиги ва можарони фақат чўзиши мумкинлигини айтган. Қурол-яроғ ортилган ҳар қандай юк Россия армияси учун қонуний нишонга айланади.
Анналена Бербок, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Германия ТИВ раҳбари Киевга эски ёки деярли ишламайдиган техника юборилганини тан олди
Янгиликлар лентаси
0